07:38 Диққат! Операцияга пул керак! | |
Сайтимиз хайрия ишларига алохида диққат билан қарашидан хабарингиз бор. Айниқса агар бемор болакайга ёрдам беришнинг иложиси бўлса. Афсускими ... йўқ, афсуски эмас, яхши хамки бунинг иложиси маблағга тақалади. Демак иложи бор! Кўпчилик бўлиб йиғиб берсак, кимнидир соғ омон бўлиб бахтли қила олсак нақадар бахт! Муборак Абдурахмонова 1996 йил 7 февральда туғилган. Кам таъминланган оиладан, отаси хам йўқ. Диагнози О.энцефалит чап томон, ениситрол. Даволанмаса чап томон фалаж бўлиши мумкин. Хозирда жуда қийналиб оқсаб юради. Операцияга керак бўлган сумма 3000 $ қолди!
Валюта учун хисоб рақам; SWIFT CODE: SCPE UZ 22 ACCOUNT : 20206840099089894001 Сўм учун хисоб рақами 20206000399004155001 Галаосие мфо-00672 Халқ банки ини201205806 Боғланиш учун тел: /+99893/ 658-21-54 Агар қўлингиздан келса, имкониятингиз бўлса аяманг. Хаётингизда улуғ савоб қилиш учун балки мана шу хайрия сабабчидир? ХИСОБОТ: Хозирга қадар Нью Йоркдан Озода, Белоруссиядан Юлия ва Дима тарафидан Western Union орқали жўнатилган, Хожиакбар исмли йигитдан, шунингдек Нилуфар Усмонова бошчилигида Наврўза ва Ферузлардан йиғилган хайрияни қизчанинг уйдагиларига етказдик. Уларга рахмат айтамиз. Бошқа имконияти борларни фаолликка чорлаймиз! 3000$ қолди. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Ko'rildi: 871 | Qo'shdi: ANIMEADMIN |
Всего комментариев: 1 | ||||||
|