Bosh sahifa » 2012 Iyul 19 » SIM-карта харид қилишга навбат
11:51 SIM-карта харид қилишга навбат | |
Бугун
МТС-Ўзбекистон компаниясининг лицензияси тўхтатилиши ва алоқа соат
18:00 да йўқолиши ҳақидаги маълумот пайдо бўлиши билан Beeline ва Ucell
компанияларининг уланиш пунктларида навбатлар ҳосил бўлди. МТС
абонентлари компанияларнинг бош ва дилерлик офисларида, шунингдек
уланишни амалга оширадиган Paynet пунктларида тўпланди. Дақиқа сайин
кўпайиб бораётган абонентлар туфайли одамлар соатлаб навбатда туришига
тўғри келди. Баъзи Paynet пунктларида рақамлар тугаб ҳам қолди. Beeline
операторининг PR-бўлимида OLAM Порталига маълум қилишларича, компания
кучайтирилган иш тартибига ўтган. Бугун бош офис соат 22:00 га қадар
ишлайди. Шунингдек, компания рақамларни "жонлантириш” акциясини ҳам
ташкил этди. Бундан олдин Beeline SIM-картасига эга бўлган, аммо 3 ой
мобайнида ҳисобини тўлдирмаган абонентлар ўз рақамларини ҳисобга пул
қўйган ҳолда тиклашлари мумкин. SIM-карталар автомат тарзда
блокировкадан олинади. Beeline компаниясининг бош офиси. Катта
навбатлар ҳосил бўлгани муносабати билан Beeline компанияси кўчаларнинг
ўзида рақамларни улаш бўйича ишларни ташкил этган. Кўчанинг қатнов
қисми ёпиб қўйилган, кўчада милиция ходимлари навбатчилик қилмоқда. Ҳар 10 дақиқада 1000 та абонент Ucell мижозига айланмоқда Ucell
савдо белгиси остида мобил алоқа хизматини кўрсатаётган COSCOM хорижий
корхонаси аввал хабар бериб ўтганимиздек 17 июлдан бошлаб кучайтирилган
иш тартибида фаолият олиб бормоқда. Компаниянинг республикадаги мавжуд
шахсий офислари 24:00 га қадар хизмат кўрсатади. Компаниядан
маълум қилишларича, корпоратив мижозлари учун 21:00 гача хизмат
кўрсатилади.Дилерлик салонлари ва офислар эса 24:00 ва ундан кейин ҳам
ишлашда давом этади. - Абонентларга қулайлик
яратиш мақсадида ва Ucell тармоғига уланмоқчи бўлганларнинг сони кескин
ортиши муносабати билан, шахсий офисларимиз энг сўнгги мижоз тарк
этмагунича 24:00 гача ишлайди. Биз нафақат ўз абонентларимиз, балки
бутун Ўзбекистон аҳолисининг алоқада қолиши ва ўз яқинлари билан боғлана
олиши учун барча чораларни кўрамиз, - дейди компаниянинг корпоратив
алоқалар департаменти раҳбари Даврон Азизов. Абонентларга
янада қулайлик яратиш мақсадида "Ucell” компанияси 3 ойдан бери алоқада
бўлмаган SIM-карталарни қайта тиклаш мумкинлигини эълон қилади. -
Абонентларимиз охирги 3 ойда ишлатилмаган SIM-карта ҳисобига пул
ташлаб, ундан бемалол яна фойдаланишлари мумкин, дейди Даврон Азизов. Абонентлар сонининг кескин ошиб боришига тайёргарлик кўраётган Ucell интернет-тармоқларини оширишга ҳам эътибор қаратмоқда. -
Компаниямиз телекоммуникация тармоғи кўп сонли абонентларга хизмат
кўрсатишга қодир. Лекин билан алоқанинг янада сифатли бўлишини таъминлаш
учун барча чораларни кўришда давом этамиз - дейди Даврон Азизов.
Азизовнинг маълум қилишича, айни пайтда ҳар 10 дақиқада 1000та абонент
Ucell мижозига айланмоқда. MTS Алоқа
мавжуд бўлмаган давр ичида сервисларга уланган абонентлик рақамлари ва
ҳисоблардаги пул маблағлари абонентларнинг номида сақланиб қолади.
Абонентлик тўлови ва хизматлар пакети ўчириб ташланмайди. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Ko'rildi: 994 | Qo'shdi: ANIMEADMIN |
Всего комментариев: 0 | |