Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Juma, 17.01.2025
Bosh sahifa » 2011 » Yanvar » 24 » Россияда янги исломий телеканал ишга тушади
08:56
Россияда янги исломий телеканал ишга тушади
 

Феврал ойининг охирида Россияда исломий телеканал ишга тушади. Бу ҳақда 18 январ куни Москва шаҳрида ижтимоий  ва диний мусулмон арбоблари билан бўлган учрашувда Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Гайнутдин хабар қилди.






"Ҳозирда якуний технологик ишлар кетмоқда. Бир ойдан сўнг Биринчи исломий канал бизларга нима тақдим этишини ўз кўзимиз билан кўрамиз. Умид қиламанки, бу иш сифатли ва хайрли бўлади”, - деди Р. Гайнутдин.
Шунингдек, учрашувда  миллатлараро ва конфессиялараро зиддиятлар ортишининг олдини олиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. РМК раиси сўзларига қараганда, ўтган йили Россиядаги миллатлараро тотувликка солинаётган хавф ҳеч кимни тарк этмаган. Бугунги кунга келиб, бу хавф ҳар доимгидан ҳам кучли бўлиб турган бир пайтда, у Россия ҳукуматининг аниқ расмий баёнотлари ва келгуси ҳаракатларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
"Бугунги, яъни Президент ўзаро аҳилликни талаб қилаётган кунда, Бош вазир барчамизни демократик давлат барпо этишда бирдамликка чақирди. Ота-боболаримиз бизга ўз ҳаётлари эвазига фашизм устидан ғалабани тақдим этишди. Қандай қилиб, бутун бир халқимизни ўзимизникилар ва бегоналарга ажратишимиз мумкин?”, - дея алоҳида таъкидлади Россия мусулмонлар диний раҳбари.
Шунинг учун учрашув қатнашчилари Бутун Россия мусулмонлар форуми аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталдилар ва РМК бошлиғидан форумнинг ташкилий қисмига раҳбарлик қилишини сўрашди.  Уларнинг айтишича, мазкур форум миллатларо тотувликни, шунингдек, жамиятнинг маънавий жиҳатдан жипслашувини таъминлайди.
Ko'rildi: 662 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]