Bosh sahifa » 2012 Iyun 9 » Ойнинг ўн беши. (Кутилмаган ташриф)
11:46 Ойнинг ўн беши. (Кутилмаган ташриф) | |
Эшик аввалига журъатсизгина, кейин қаттиқроқ тақиллади. Қизиқ китоб ўқиётган Самандарга бу малол келди. Истар- истамас ўрнидан турди. Эшик олдига етгунча яна кетма-кет тақиллади. «Оббо, намунча бесабр бўлмаса», деб ҳаёлидан ўтказиб, эшикни очди. Тутқични ушлаганича беихтиёр туриб колди. Остонада кулимсираганича Нилуфар турарди. Иссиқданми ёки тез юриб келганиданми, пешонаси ва юзларини майда тер томчилари қоплаган, ёноклари эса одатдагидан қизилроқ эди. Кўзларидаги хаяжон аломатлари яққол кўзга ташланиб турарди. Буларнинг ҳаммаси ҳуснига ўзгача руҳ, ўзгача жозиба бағишлагандай эди. -Салом Самандар ака, сизга нима бўлди? Ёки бемаврид келдимми?- деб у Самандaрнинг бундай туриб қолганидан ҳайрон бўлиб қўл узатди. -Йўғ-е, нега бемаврид бўлар экан,- деб ўзини қўлга олган Самандар пешвоз чикиб қизнинг нозик қўлини авайлабгина қисди.- Кечирасиз, хусни- жамолингизга махлиё бўлиб қолибман. -Ҳушомад қилишга хам уста бўлиб кетибсизми? Хўш, кирсак бўладими?- деди Нилуфар қўлини тортиб оларкан. -Албатта, нега бўлмас экан,- деб Самандар қизга йўл бўшатди. Уйга киришгач, журъатсизгина деди.- Ўзингизни уйингиздагидай ҳис қилаверинг. -Ҳалиям тортинаётганим йўқ . Худо хоҳласа ҳақақатдан хам бу уй ўзимники бўлади,-деди Нилуфар шўх кулиб. Самандар нимани назарда тутиб унинг бундай деганини тушуниб юраги орзиқиб кетди. Беихтиёр қизнинг белидан тутиб бағрига босди. У қўлларини кўксига тираб қаршилик кўрсатди. -Қуйиб юборинг, сал яхши гапирса дарров ҳаддингиздан ошасиз,- деб қошларини чимирди. Тўғри, унинг қаршилиги унчалик кескин эмасди. Шундай бўлсада Самандар уни ранжитиб қўйишдан чўчиб қўйиб юборди. Кизариниб ўтиришга таклиф қилиб, кечирим сўради. Ёнма-ён ўтиришгач, Нилуфар унинг бу ҳолатига кулиб юборди. -Оббо, ёш болага ўхшаб шунга ҳам хафа бўлдингизми ? Сиз хафа бўлманг, ҳамма нарсанинг вақти бор. Унгача сабр қилишингизга тўғри келади,-деди Нилуфар жилмайиб. Самандар унинг нимани назарда тутиб шундай деганини тушуниб яна юраги орзиқиб кетди. Лекин буни сездирмасликка уриниб деди: -Нега ундай дейсиз? Шунга ҳам хафа бўламанми ? -Ундай бўлса жуда яхши. Одатдагидай бугун ҳам ошхони менинг ихтиёримда бўлади. Нима овқат қилиб беришимни истайсиз? «Менга барибир», дегандай Самандар елкасини учириб қўйди. Шу пайт ташқаридан Самандар, хой Самандар, деб кимдир чақирди. Самандар, мен чиқиб қарай-чи, ким экан, сиз бошлаб тураверинг, деб ташқарига чиқди. Чақирган қўшни подъезда турадган Мирзаахмад экан. Юз- кўзлари қизариб туришидан анчагина кайфи борлиги ссзилиб турарди. Кўзлари сузилиб, сигарет бер, деди. Самандар чўнтагидан сигаретни олиб, қутиси билан узатди. Мирзаахмад сигаретни олиб тутатди. Яна битта олиб қулоғининг орқасига қистирди. Ҳайрлашиб, уйига қараб кетди. Самандарнинг хам чеккиси келиб, сигарет тутатди. Йўлак четидаги ўриндиққа ўтириб чека бошлади. Уни четдан кузатган киши шунчаки ўтирибди-да, деб ўйлаши мумкин эди. Лекин унинг кунгли жуда безовта эди. Бунинг сабаби Нилуфарнинг келиши эди. Ахир бунга келишмаган эдилар-да. «Демак нимадир бўлган?- деб ҳаёлидан ўтказа бошлади. -Ўзини тутиши бошқача. Нимадандир хаяжонланаётгани сезилиб турибди»… Нилуфар кейинги пайтларда бир неча марта Жавлонбековнинг ўғлидан совчи келаётганини айтиб, сизники қачон келади, деб сўраган эди. Самандар хали бир қарорга келмагани учун хеч нима деёлмаган эди. Бу қиз заводда хисобчи бўлиб ишларди. У кўнгли очиқ, қувноқ, лекин тутган жойидан кесадиган даражада қайсар қиз эди. Асло директорнинг қариндошиман, деб ўзини катта тутмасди. Самандар уни севиб қоламан, сира ўйламаган эди. Буни қандай содир бўлганини ўзи хам сезмай қолганди. Ўзини Нилуфарга муносиб деб хисобламагани учун кейинги муносабатлари қандай бўлишини ўзи ҳам тасаввур қилоломасди. Шу пайтгача нафақат Нилуфар, балки энг якин дўстлари ҳам уни Болалар уйида тарбияланган, деб билардилар. Тўғрисини айтишга эса Самандар журъат қилолмаган эди. Шуларни ўйларкан, Нилуфар ўзи ва оиласи ҳақидаги бор ҳақиқатни билиб қолса қандай аҳволга тушади? Қамалганини-чи? Энг даҳшатлиси, нима учун қамалганини эшитса-чи? «Номард экансиз. Шу пайтгача алдаб юрган экансиз-а», деб юз ўгириб кетса-я, деган изтиробда эди. Ундан буни кутса бўлади. Ташлаб кетмаганда хам бу унинг қалбида умрбод қолади. Ишончига соя солади. Бошқача ўй-ҳаёлларга боришига ҳам сабаб бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Балки бу ҳакда ҳозирча сир сақлагани яхшимикан? Йўқ, йўқ! Бу номардчиликдан бошқа нарса эмас. Ундан кўра умри қийноқда ўтса ҳам тўғрисини айтади. Кейин қандай қарорга келиш Нилуфарнинг ўзига хавола. Агар бегуноҳлигига ишонмай ташлаб кетса ундан хафа бўлмайди. Бунга ҳаққи ҳам йўқ. Тақдирида шу бўлса нима ҳам қила оларди? Шу пайтгача ҳаётнинг бунданда оғирроқ, оғриқлироқ зарбаларига дучор бўлган. Қанчалик қийналмасин, юраги ўртанмасин, бардош берган. Бунисига- қалб ардоғи бўлган муҳаббатидан айрилишига хам бардош беради. Ҳеч қачон бунчалик тушкун ҳолатга тушмаган, ўтмиши туфайли руҳан эзилмаган эди. Унинг кўксидан отилиб чиқаётган қалб нидоси онасига қаратилган эди. «Ойи, нега бундай қилдингиз? Ўз хузур-ҳаловатингиз, хоҳиш-истакларингиз йўлида бизнинг келажагимизни қурбон қилдингиз. Ундан кўра кесакни ёриб чиққан ниҳолдай кўзга ташланмасимиздан йўқ қилиб ташласангиз бўларди-ку. Бунга қўлингиз бормаса бирортасига бериб юборсангиз ёки Болалар уйига топширсангиз яхши бўлмасмиди? Ташландик, дегпн ном олсак ҳам бўнчалик қийналмаган, руҳан уртианмаган бўлардик. Шу кунгача бўлган ҳаётимни зулматга айлантирганингиз каммиди? Ўша қилмишларингиз билан келажагимга хам соя солаяпсиз. Ундан кўра дунёга келтирмаганингиз яхши эмасмиди? Қанча балалар гўдаклигидаёк турли сабабларга кўра нобуд бўлишади. Уларнинг ота-онасининг қалби вайрон бўлиб қолаверади. Ундан кўра худо мана менга ўхшаганларнинг жонини олиб қўя қолмайдими? Ахир астойдил орқамдан кўз ёш тўкадиганларим, армон билан эслайдиганларим бўлмаса»… Ёлғиз қолган Нилуфар нима овқат қилсам экан, деб бир оз ўйланиб турди. Одатдагидай тузукрок овқат қилиш хозир кўнглига сиғмаслигини хис қилди. Ахир Самандарга қанча гапларни айтиши керак. Хали нималарни айтишни, қандай айтишни хам билмайди. Қовурдоқ тезда тайёр бўлди. Кейин уйни йиғиштиришга киришди. Самандар қанча уринмасин, уйи кўнгилдагидай саранжом бўлмас ёки хеч бўлмаганда буюмлар ўз ўрнида бўлмасди. Буни Нилуфарнинг қўли теккандан кейингина пайқаб қоларди. Унинг хижолат бўлганини кўриб Нилуфарнинг кулгиси келар, баъзан ачиниб хам қоларди. Ҳозир эса буларнинг хеч қайсисини ҳис қилмаётган эди. Шу пайтгача Самандарнинг кирмаётгани учун ҳайрон бўлди. Деразадан ташқарига қараганида унинг ўриндикда чуқур хаёлга чўмиб ўтирганини кўриб кўнгли алланечук бўлиб кетди. Эътибор бериб қараганида ҳаддан ташқари тушкин холатда эканини англади. Бу эса унинг қандайдир ҳавотирланишига сабаб бўлди. Шу лаҳзадаёқ «нима бўлганда хам бугун гаплашиб олишимиз керак. Ахир тақдиримиз ҳал бўлиши эхтимолдан холи эмас», деган фикр ҳаёлидан ўтди. Совчилар воқеаси хам бундай қарорга келишига сабаб бўлаётган эди. …Ишдан келиб кийимини алмаштирмоқчи бўлиб турганида онаси кириб келди. Саломига алик олиб, ўзгачароқ оҳангда, қизим , сенга келишди, деди. -Кимлар келишди?- деб сўраган Нилуфар онаси жавоб бермасиданок тушуниб қолди.- Ўшаларми? Ойи, яна келишдими? Сизга неча марта айтдим, икки дунёда хам унга тегмайман. Айтинг уларга, кетаверишсин. -Қизим, ундай дема,- деди Сохиба ялингудай бўлиб,- Бизни хафа қиласан-а. -Бизни, деб дадамни хам айтаяпсизми? Ахир… -Ха, даданг хам розилар,- деб Сохиба унинг гапини бўлди.- Нега бунчалик қайсарлик қиласан-а? Сенга ёмонликни раво кўрармидик? Бахтли бўлишингни ўйлаб шундай қилаяпмиз. -Ойи, менга бунақа бахтнинг кераги йўқ,-деди Нилуфар фиғони чиқиб. -Биз розилик бериб куйдик. Бебурд қилма энди. Мен уларга бундай деб айтолмайман. -Унда совчиларингиз билан ўзим гаплашаман,- деб Нилуфар юлқиниб чиқиб кетди. Оркасидан Сохиба, тўхта, ахмоқлик қилма, деганича қолаверди. Меҳмонхонада бир-биридан ўтадиган даражада башанг кийинган аёллар ўтиришарди. Нилуфар уларга салом бериб зардали охангда, яна келдиларингми, деди. Буни мутлако кутмаган аёллар довдираб колишди. Тўрда ўтирган Мастура бир оз ўзига келиб, яхшимисиз кизим, ишлапсизми, деб сўрашган бўлди. -Кечирасизлар одобсизлигим учун ,-деди Нилуфар мумкин қадар мулойим гапиришга харакат килиб.- Мен ойимга, рози бўлмаяпти, деб айтинг, десам айтолмайман, дедилар. Шунинг учун ўзим келиб айтишга мажбур бўлдим. Гапнинг қисқаси, севган йигитим бор. Ундан бошқасига дунёга устун бўлса хам тегмайман. Хеч ким мажбур қилолмайди. Энди келиб хам овора бўлманглар. Ўзларингга муносиброк қиз топинглар. Мени эса кўриб турибсизлар. Келин қилганларинг билан барака топмайсизлар. Қолаверса, мен бир домланинг қизиман. Сизнинг хашаматли уйларингда яшашга кўниколмасам керак. Шаҳд билан орқасига бурилди. Чиқаётганида йўлакда турган Сохиба, «қурибгина кетгур, қиз бўлмай», деди ғазаб билан. У ўзини идора қиладиган ҳолатда эмасди. Қандай қилиб кўчага чиқиб кетганини ўзи хам билмай қолди. Оёғида уйда киядиган шиппак, йўлда учраганларнинг таажжубланиб қараётганини хам сезмасди. Орқа томонидан машина сигналидан чўчиб кетди. Машина йўлига чиқиб кетганини кўриб шошиб четга чиқди. Қаёққа келиб қолганини билмоқчи бўлгандай атрофга аланглади. Самандарнинг уйига яқинлашиб қолганини англаб қадамини секинлатди. « Нега бу ёққа келаяпман», деб хайрон бўлиб кўнглидан ўтказди. Чунки бу унинг ҳаёлига ҳам келмаганди. Қанлайлир бир ички туйғу бу ёққа бошлаб келганин англади. Энди нима қилишини, қандай қарорга келишини яхшилаб ўйлаб олиши кераклигини тушуниб турарди. Бугунги кун ҳаётидаги энг мухим кун эканлигини, кўп нарсании хал қилишини, лекин арзимаган бир хато ҳаммасини йўққа чиқаришини, хаётини бутунлай издан чиқариб юбориши мумкинлигини, мухаббати сари талпинаётган қалбини вайрон қилишини ва орзу-умидларини саробга айлантириб юбориши хеч гап эмаслиги хам аён бўлаётганди. Театр томонга бурилиб, мажнунтоллар остига қўйилган ўриндиқлардан бирига ўтирди. Қалбида бир-бирига қарама-қарши бўлган икки туйғу пайдо бўлганди. Бу ҳақда ўйлаган сари ишонч хосил қила бошлаган эди. «Хўш, бориб нима дейсан?- деб ўзини саволга тута бошлади.- Менга уйланиш ниятида бўлсангиз тезроқ харакатингизни қилинг, дейсанми? Буни Самандар ака қандай қабул қилади? Уни чўчитиб, сен ҳақингда бошқача фикрга боришига сабабчи бўлмайсанми? Қиз йигитга, мен сизга тегаман, деганини қаерда кўргансан? Яна уйига бориб-а? Ундан ташқари, бундай дейиш шартмикан? Агар севса тўй ҳақида гапириб ҳол-жонингга қўймаслиги керак эди-ку. Севгиси ҳақиқиймикан? Балки муносабати шунчакидир? Йўқ, бундай хаёлга боришнинг ўзи бемаънилик. Самандар ака ундайлардан эмас. Қалби тоза, самимий йигит. Бунга тўла ишонч хосил қилса адашмаган бўлади. Муҳаббати хам шунга яраша. Тўй хакида гапиришга тортинчоклиги сабаб бўлаётгандир.Ёки бошқа сабаб ҳам бормикан? Бўлса керак. Шуни аниқлашим керак». Нилуфар узоқ ўйланди. Лекин бир қарорга келишга жуда қийналаётган эди. Иккиланиш вақтни беҳуда ўтказишдан бошқа нарса эмаслигин яхши англаб турарди. Ўрнидан туриб йўлга тушди. Лекин тез юришига нимадир ҳалақит бераётганди. Шу дамда Самандар билан бирга кўрган бир ҳинд фильмидаги воқеа эсига тушди. Унда қиз севган йигитининг дадасига, мен ўғлингизни севаман, бирга бўлишимизга тўсқинлик қилишни хаёлингизга келтирманг, барибир ҳеч нима қилолмайсиз, деганди. Ўшанда Самандар бош чайқаб, ё тавба, қиз бола ҳам шундай дейдими, яхшиямки бизнимнг қизларимиз унақа эмас, деганди. - Агар мен ҳам шундай қилсам-чи,- деганди шунда Нилуфар ҳазиллашиб. Самандарда қандайдир ўзгариш пайдо бўлди. Лекин тезда ўзини ўнглаб олиб, афсуски ундай қилолмайсиз, чунки менинг дадам йўқ, деганди у ҳам ҳазиллашгандай бўлиб. Нилуфар яна иккилиниб, қадамини секинлатди. Ҳозирги холатини мулохаза қилиб кўраркан, Самандарнинг олдига бориш ноўриндай туюла бошладди. «Балки совчилар бугунги айганларимдан кейин келмас, бир оз кутганим маъқулдир. Самандар аканинг кўнглида нималар борлигини хам имкон топиб билиб оларман», деб ҳаёлидан ўтказди. Хозирги шароитда бу жуда маъкулдай кўринди. Хатто ортига қайтишни хам ўйлай бошлади. Тўсатдан Давронбекнинг, барибир меники бўласиз, хеч нима тўсқинлик қилолмайди, дегани эсига тушиб кетди. Ортига қайтиши тақдирга тан бериши, ўзини Давронбекнинг қўлига топширишдай гап эканлигин ҳис килди. Чунки бундайларнинг ўз мақсадларига эришиш учун хеч нимадан, хатто пасткашликдан, ёвузликдан ҳам қайтмаслигини яхши биларди. Худди шу нарса ундаги иккиланишни четга суриб юборди. Самандарнинг уйига яқинлашганида нимадир бўлиб яна тўхтаб қолди. Лекин тезда қатъиятлилик пайдо бўлиб йўлида давом этди… Кўнғироқдай кулгидан Самандар чўчиб бошини кўтарди. Кафти билан оғзини тўсиб кулаётган Нилуфарни кўриб жилмайганича ўрнидан туриб деди: -Бундоқ йўталиб ҳам қўймайсиз-а. Уйдан чиқиб келган Нилуфар Самандарнинг чуқур ўйга толиб ўтирганини кўриб зинапоя олдида анча туриб қолган, аста юриб яқинлашганди. Жуда якин келганида хам Самандарнинг сезмаганини кўриб кулгиси келиб қанча уринмасин, ўзини тўхтатолганди. -Кечирасиз, мазза килиб ҳаёл суришингизга халакит бердим-а? Кўп хаёл сураверманг, хаёлпараст бўлиб қоласиз. Умуман, сизга нима бўлди ўзи? Ёки бирортаси ақлу-хушингизни олиб қўйдими? -Ҳа, олганда қандоқ,- Самандар маъноли охангда.- У шундай хурлиқо-ки, ер юзида унга ўхшашини топиш амримахол. У ҳакда ўйлашнинг ўзи мен учун катта бахт. Нилуфарнинг юрак уруши тезлашиб кетгандай бўлди. Ўтли хаяжон бутун вужудини қамраб олгандай бўлди. Ёноқлари қизил тусга кириб, беихтиёр кўзларини олиб қочди. - Уйга кирайлик. Қаранг, бизга қарашаяпти,- деди уялинкираб. Самандар атрофга кўз югуртирди. Ҳақиқатдан ҳам уларга Яқин атрофдагилар қизиқиш билан қараб туришарди. -Тўғри айтасиз, биз буларга текин томоша бўлибмиз. Юринг, уйга кирамиз,-деди. Йўлакда Нилуфар, сиз кираверинг, мен хозир, деб, ошхонага кириб кетди. Самандар ичкари хонага кирди-ю, тўхтаб қолди. Хона бутунлай ўзгача эди. Яхшилаб тозалаб, йиғиштирилган, ҳаммаёқ саронжом-саришта тозаланган эди. Ҳатто суянчиқли диван олдидаги хонтахтага дастурхон ёзилиб, нон ва пиёлалар қўйилган эди. «Буларнинг ҳаммасиган қачон улгурди экан», деб таажжубланиб ҳаёлидан ўтказди. Ваҳоланки, ташқарида салкам бир соат қолиб кетганини ҳаёлига ҳам келтирмасди. -Нега бу ерда турибсиз, кирмайсизми-? Нилуфарнини овозини эшитиб «ялт» этиб қаради. Унинг бир қўлида лаган, бир қўлида чойнак ушлаганича кулибсираб турганини кўриб дарров ўзини тутиб олди. Лаганни олиб хонтахтага қўйди. Ўтиришгач, Нилуфар чаққонлик билан чой қайтариб, пиёлаларга қуйди. Иккаласи қалбларида кечаётган туйғуларини бир-бирларига билдирмасликка ҳаркат қилаётган, бор иродаларини ишга солаётганлари учун бунин уддасидан чиқаётган эдилар. Иштаҳа билан овқатланишди. (Давоми бор) | |
Ko'rildi: 773 | Qo'shdi: ANIMEADMIN |
Всего комментариев: 0 | |