Bosh sahifa » 2011 Febral 9 » Мадоннага ҳавас қилиб бўлмайди!!!
10:49 Мадоннага ҳавас қилиб бўлмайди!!! | |
Бу исм тилга олинганда кўпчилик «Ў-ўўў, жаҳон эстрада юлдузи» деб юбориши мумкин. Ҳа, Мадонна шу даражада таниқли бўлиб кетган. Уй-рўзғорда ишлатиладиган баъзи бу-юмларнинг номи ҳам «Мадонна». Аммо, қани эди у аёл яхшилик билан ном чиқарган бўлса. Агар шундай бўлганда эди, бу ерда у ҳақда ёзишимизнинг ҳожати бўлмас эди. Чунки мақтаймиз десак, ўзимизнинг аёлларимиз — онахону опа-хонларимиз етарли. Ўн йиллар олдин оммавий ахборот воситаларида
хабар пайдо бўлди: «Мадонна фалон вақтда Австралияга ташриф буюради,
фалон стадионда, фалон жойларда концерт ўтка-зиш мўлжалланмоқда». Бироқ
сал кейинроқ бошқа бир хабар эълон қилинди: «Австралиянинг диндор
аҳолиси Мадонна-нинг келишига қарши чиқиб, норозилик намойишлари
ўтказди. Натижада ҳукумат ҳам Мадоннанинг келишига йўл бермади. Унинг
концерти бекор қилинди. Фалон-фалон доллар маблағ шамолга совурилди». Шу тариқа Австралия — яшил қитъа аҳолиси фаҳш ва шаҳват тарғиботчиси Мадоннага ўз муқаддас тупроқларини топташга йўл қўймади. Буни, оддийгина айтганда, «Унинг шум қадами бизнинг тупроғимизни ифлос қилмасин» деган маъ-нода тушуниш мумкин эди. Юртдошларимиздан чиққан қўшиқчи ёки актриса аёл-ларнинг ҳеч биронтасини мақташ керак бўлганда «Ўзбек Мадоннаси» деб айтиб бўлмайди. Чунки ўзбеклардан унақалар — Мадоннасифатлар чиқмайди, деб яхши умид қиламиз. Биз шунинг тарафдоримиз. Яна бошқа бир тарафдан, эҳтиёт бўлишимиз керак ён-атрофимизда фаолият олиб бораётган кино ва клип ишлаётганлардан, сабаби, ўзимизда ишлаб чиқилаётган кинолар, клиплар шу даражада шаҳвонийла-шиб, беҳаёлашиб кетяптики, улар билан тушунтириш иш-ларини.бугуи олиб борилмаса, бўлмайди, эртага вақт ўтган бўлади. Чунки олдинги мавзуларда таъкидландики, шаҳвоний томошалар ҳам инсоннинг нафсига хуш ёқади, ҳам бу йўл билан осонгина пул ишлаш мумкин бўлади. Бунга оддий мисол яқингинада халқимизнинг назаридан ўтди: бутун ЎЗБЕК халқидан кечирим сўраган актриса қиз ва у бош ролни ижро этган кинонинг режиссёри иштирокидаги саҳна орти воқеалари қисқа вақт ичида компьютердан компьютерга, телефондан телефонга кўчирилиб тарқалиб кетди. Бунинг орқасидан кимлардир қанчалардир пуллар ишлаб олди, ўша қиз ва режиссёрнинг оиласи атрофида қанчадан-қанча гап-сўзлар бўлиб ўтди. Лекин ҳали-ҳозиргача бу лавҳалар компьютердан компьютерга, телефондан телефонга кўчиб юрган бўлса, не ажаб? Шахсан мен актрисанинг халқдан кечирим сўраб ёзган суҳбати ва эътирофини ўқидим, айтишга арзигулик воқеа бўлиб ўтганлигини тушундим, лекин ўша лавҳаларни кўришдан ўзимни тийдим. Лекин қанчадан-қанча ёшлар ва катталар хоҳ нафрат билан бўлсин, хоҳ қизиқиш билан бўлсин, барибир, кўриб гувоҳи бўлишганлиги аниқ. Балки ана шу биргина шармандали воқеа туфайли неча-неча йигит-қизнинг юзи-бети ОЧИЛГАН бўлиши мумкин?! Буни ҳеч ким айта олмайди. Режиссёр ва унинг оиласи, дўстлари «Бу лавҳалардаги режиссёрнинг иштироки монтаж қилинган» дейишяпти. Хўп, уларнинг гапига ишонамиз, лекин бўлар иш бўлди. Ишқилиб, нима бўлганда ҳам, бунақа шармандаликлар диёримизда бошқа тарқалмасин, Илоҳим! Ўша монтаж қилганлар ва уни ташкил қилганлар бутун мамлакат бўйлаб хонадонма-хонадон юриб кечирим сўраб чиқишса ҳам, унинг салбий натижасини бартараф қилиша олмайди. Фақат кўп миллионли халқимиз вакиллари бир-бирига иззат-икром ва ишонч кўрсатишсагина, келажақца бунақа шармандачиликлар бўлмаслигини таъминлаш мумкин. Шундай бўлишига тилакдошмиз! Бахтиёр
Муҳаммадамин Абдурраҳим ўғли | |
Ko'rildi: 736 | Qo'shdi: ANIMEADMIN |
Всего комментариев: 0 | |