Bosh sahifa » 2011 Iyun 4 » SHER YOMGIR YOGMOQDA
11:34 SHER YOMGIR YOGMOQDA | |
Ёмғир ёғмоқда...Табиатнинг кокилини ўйнаб, сочларини ўйнаб. Ёмғир ёғяпти. Кимнинг ижод париси бўлиб, кимнинг кўзёшлари, кимнинг қалб ёши бўлиб...Ташқарида ёмғир. Деразадан қаҳва ҳўплаб, кўзларини ёмғир томчиларига қадаган яна кимдир биринчи муҳаббатини, яна кимдир аладаган ё алданган севги ҳақида ўй сурмоқда. Ёғавер ёмғир...оламни чангдан тозалаганинг каби, инсон руҳиятини ҳам ғуборлардан холос эт! Янги умидларига тоза нафас улаш! Дардларига, юрагини кемираётган армонларига барҳам бер! Кўчада ёмғир...Тунда бошланган осмон кўзёшлари ҳануз давом этяпти...Сўнгги пайтда кўп гуноҳ қилдикмикан? Кўзёшлари тинмаяпти, самонинг? Табиатнинг бу ижодкорлиги, мўъжизаси Яратганни кўпроқ ёдга солмоқлик учун ҳам тинмаяптимикан? Ёмғир...Қут-барака, софлик, бетакрор романтика...Беқиёс! Ёмғир томчиларига қўлингизни тутинг...Шунда янада кўпро ҳиc этасиз. Мен ҳам шу алфозда қўлга қалам олдим...Ташқарида ҳануз ёмғир томчиламоқда. Ёғавер, ёмғир! | |
Категория: SMS SHERLAR | Ko'rildi: 1190 | Qo'shdi: ANIMEADMIN |
Всего комментариев: 0 | |