Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Juma, 17.01.2025
Bosh sahifa » 2011 » Mart » 23 » Японияда табиий офат "қаҳрамон"лари топилди
13:27
Японияда табиий офат "қаҳрамон"лари топилди
islomnet.ucoz.ru

20 март куни тушдан кейин соат 4 ларда Мияги префектураси Ишиномаки шаҳрида вайрон бўлган уйлар орасидан 80 ёшли аёл ва 16 ёшли ўспирин бола топилди. Уларни маҳаллий полиция топиб, қутқарувчилар ёрдамида вайроналар ичидан олиб чиқилди. Зилзиладан сўнг 9 кун ўтган бўлсада иккаласининг ҳам ҳуши ўзида бўлиб, вертолётда Ишиномаки қизил хоч касалхонасига ётқизилди.
Полициянинг кўрсатмасига кўра булар 80 ёшли Абе Суми ва унинг набираси 16 ёшли Жин исмли боладир. Касалхонага кўра Абе Сумида сувсизланиш аломатлари, Жиннинг эса оёқларида шиш бор.
Жин Сэндай шаҳрида яшаб, Ишиномаки шаҳрида истиқомат қилувчи бувисини кўргани келган. Зилзила пайтида иккаласи уйнинг 2 қаватидаги ошхонада овқатланаётган эди. Иккаласи вайронани ичидан 9 кун давомида чиқа олмай, музлатгичдаги ёгурт, кола, сут ва сув билан озуқланиб, одеялга ўраниб жон сақлашганини айтишди. Зилзиладан сўнг 1 кун ўтиб Жин оиласи билан мобил телефонда 50 сонияча боғланиб вазиятни тушунтирган. Оиласи Ишиномаки шаҳри вайроналари орасида уйни топа олишмаган. Сабаби, цунами келиб уйни чамаси 800 метрларга оқизиб кетганлиги маълум бўлди. Қутқарувчилар, ёрдамга чақираётган овозни эшитиб ёрдамга борганлигини айтишди. У ерда уйнинг томига чиқа олган Жинни топишади. Шунда ўспирин уйнинг ичида бувиси борлигини айтади. Шундай қилиб қутқарувчилар бувисини вайроналар ичидан олиб чиқишди. Жин 9 кун ўтиб вайроналардан чиқа олганлиги ва қутқарувчиларни чақирганлигини айтди. Сэндай шаҳри метереология марказига кўра 17 ва 18 март кунлари Ишиномаки шаҳрида ҳарорат минус 4 даражагача тушиб кетганлигини айтади.
Япониянинг шарқида юз берган табиий офатдан 10 кун ўтиб, қурбон бўлганлар сони 8450 киши, йўқолганлар билан қўшиб ҳисоблаганда 20 минг кишидан ортди. "Асаҳи” нашри маълумотларига кўра ҳозирги кунда 338 минг киши бошпанасиз қолган. Фукушима АЭСи атрофидаги 25 мингдан ошиқ аҳоли Фукушима префектурасидан ташқарига эвакуация қилинган. Қурбон бўлганлар сони энг кўпи Мияги префектурасида 5053 киши, Иватэ префектурасида 2650 киши ва Фукушима префектурасида 691 кишидан ортган. Мазкур 3 префектурада қурбон бўлганлар Япония бўйича қурбон бўлганлар сонининг 99%ни ташкил қилади. Мияги префектурасининг ўзида қурбонлар сонининг 15 минг кишидан ошиши тахмин қилинмоқда. 
 
Япониядан Равшанбек Хусанов "Asahi" нашри асосида инфо.ислом.уз учун тайёрлади
islomnet.ucoz.ru
Категория: DUNYO XABARLARI | Ko'rildi: 879 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]