Bosh sahifa » 2011 Avgust 1 » Fotoradar - GAI xodimlari pul sihlasni biladi...
14:50 Fotoradar - GAI xodimlari pul sihlasni biladi... | |
Кейинги
вақтда кўпчилик ҳайдовчилардан "Йўлда фоторадар бор, тезликни
оширолмайман”, деган сўзни эшитиб қоламиз. Хўш, фоторадар нима? У нимаси
билан ҳайдовчини "чўчитади”? Шу ҳақда фикр юритамиз. Мамлакатимизда 2009 йилнинг октябр ойидан бошлаб "Kris-P” маркали замонавий фоторадар мосламаларини ўрнатиш жорий этилди. ҚАНДАЙ МАҚСАД КЎЗЛАНГАН? Автотранспорт воситаларининг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада оширишни талаб этади. Шу боис ҳозирги вақтда йўл-патруль хизмати самарадорлигини ошириш, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тезликни ўлчовчи "Kris-P” маркали замонавий кўчма фоторадар мосламаларини ўрнатиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ, айрим ҳайдовчи ва пиёдаларнинг транспортни бошқариш маданияти билан боғлиқ белгиланган қоидаларни менсимаслиги, уларни қўпол равишда бузиши сабабли юзага келадиган ҳуқуқбузарликлар ва бунинг оқибати бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони камаймаяпти. Ҳозирги кунда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида "Kris-P” маркали замонавий фоторадар мосламалари ўрнатилган. Азиз Эргашев, йўл-патруль хизмати ходими, майор: — Фоторадарнинг афзаллиги, шундаки, у қоидани бузган ҳайдовчи билан йўл-патруль хизмати ходими ўртасидаги ҳар қандай низога чек қўяди. Чунки, фоторадар қоидабузарлик содир этилганини йил, ой, кун, соати, дақиқаси ва ҳатто секундигача исботлаб беради. Ҳайдовчиларимиз автомашиналарини қоидаларга амал қилиб, белгиланган тезлик меъёрида бошқарсалар, аввало ўзларининг, шунингдек, пиёдаларнинг ҳам ҳаётини асраган, тинч-омон манзилларига етиб бориб, йўлларимизнинг осойишталигини таъминлаган бўлардилар. УНУТМАНГ * Фоторадар билан йўл-патрул хизмати ходими ўртасидаги масофа 1, 1-5 километр оралиқда бўлади. Агар, қоидани бузсангиз, фоторадар шу заҳоти сизни суратга тушириб, йўл-патрул хизмати ходимининг қўлидаги мониторга юборади. Қолганини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг. *Фоторадар серқатнов йўлларда, тирбандлик юзага келиши мумкин бўлган жойларда, гавжум аҳоли яшаш жойларидаги транспорт йўлларида ўрнатилади. * Фоторадар қандай ўрнатилганига қараб, бир кунда 150-200 тагача қоидабузарликни суратга туширади. У нафақат кундузи, балки кечаси ҳам ҳар қандай қоидабузарликни аниқ-тиниқ суратга олиш имкониятига эга. "Йўл ҳаракати қоидалари” қўлланмасининг 12.2 бандида, аҳоли яшайдиган жойларда транспорт воситалари тезлигини соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади. Тезликнинг бундай чекланиши фақат кириш йўли 5.22, чиқиш йўли 5.23 (асоси оқ рангли бўлган) йўл белгилари билан белгиланган аҳоли яшаш жойларига тегишли. *Ушбу қўлланманинг 12.3 бандида аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат берилган. Сардор Мўминов, ҳайдовчи: — Узоқ йўлда юраман. Баъзида шошганингизда, ўзингиз сезмаган ҳолда машинанинг тезлигини оширасиз. Табиийки, бу йўл-патруль хизмати ходимлари билан тортишувларга ҳам сабаб бўлади. Чунки, асосан узоқ йўлда юрадиган ҳайдовчилар машинага ўтирган заҳоти шаҳардан чиқишда ўзи сезмаган ҳолда тезликни ошириши ҳам мумкин. Шундай ҳолларда сизни фоторадар суратга тушириб олса, ҳеч қаерга қочолмайсиз ва ортиқча гап-сўзларга ҳожат қолмайди. Қонунчиликда... Маъмурий жавобгарлик Кодексининг 128-моддасига мувофиқ, белгиланган тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан тезликни меъёридан қанча оширганига мос равишда жавобгарлик белгиланган. *Белгиланган меъёрий тезликдан 20 километр ошириб юборилса, энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солинади; -худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида; -2 марта маъмурий жазо қўлланганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юборилса, энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум этилиши; -3 марта маъмурий жазо қўллангандан кейин йил давомида такрор содир этилганда, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум этилиши белгиланган. *Ушбу модданинг 2 қисмида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигидан 20 километрдан ортиқ, лекин, 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юборилса, энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима солинади; -худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллангандан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум этилиши; -бу турдаги ҳуқуқбузарлик учун 2 марта маъмурий жазо қўллангандан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юборилса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум этилиши белгиланган. *Тезликнинг белгиланган ҳаракат тезлигидан 40 километрдан ортиқ катталикда оширилиши суд идоралари томонидан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима солишга ва йил давомида ушбу ҳуқуқбузарликнинг такрор содир этилиши 1 йил муддатга, агар, 2 марта такрор содир этилса 2 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилишига сабаб бўлади. "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги, инсон ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулки муҳофазасини таъминлашда муҳим дастурил-амалдир. *Шаҳарлараро қатнайдиган автобуслар ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилган. *Ўз ҳудудида фоторадарга тушган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, 1 кун ичида ҳудудий яшаш жойига юборилади; *Ўз ҳудудидан ташқарида фоторадарга тушган ҳайдовчига нисбатан тузилган маъмурий баённома 10-15 кун ичида (почта орқали) ҳудудий яшаш жойига юборилади; ФОТОРАДАРНИ ҚАНДАЙ БИЛИШ МУМКИН? Одатда, кўпчилик ҳайдовчилар радарга тушмаслик учун бир-бирига ёрдам берадилар. Бу борада ҳайдовчилар тажрибасидан ўтиб келаётган энг маъқул йўл – қарама-қарши томондан келаётган автомашина ҳайдовчиси сигнал бериб, "эҳтиёт бўлинг” деган ишорани бериб ўтар экан. Лекин, ҳайдовчиларимиз учун бу каби усуллардан кўра, транспорт воситасини қоидаларга амал қилиб бошқаришларини тавсия этамиз. Чунки, улар бу билан аввало, ўзларининг ҳаётини, шунингдек, йўлларимизнинг ҳам осойишталигини таъминлайдилар. Келгуси сонларимизни кузатиб борсангиз, тўхташ маън этилган ҳудудларга ташлаб кетилган автомашиналарни жарима майдонига олиб борадиган "эвакуаторлар” ҳақида маълумотлар берилади. | |
Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Ko'rildi: 1040 | Qo'shdi: ANIMEADMIN |
Всего комментариев: 0 | |