Bosh sahifa » 2012 Yanvar 11 » Эркаклар хасрати (охири)
14:05 Эркаклар хасрати (охири) | |
-Гардкам! Анчагача кўзларимни очмай, қотиб қолдим. -Ҳайвон! Бу Шариф шайтоннинг товуши эди. У елкамдан ошиб ўтиб Болта қиморбознинг оёғи остига ўзини ташлади. -Оғайни, йигитнинг боши эгилмасин, раҳм қилинг. Мен ўлган эдим. Қилт этгани мажолим етмасди. шунда ҳам тишларим орасидан шу сўзлар ситилиб чиқди.-Шариф, аёл учун бировнинг оёғини ўпма. Дўстим бу иддаога парво қилмади. -Унга эътибор берманг, кечиринг. Ахир қиморбоз отимиз бор, ҳаммамиз бир охурдан ўт еб, бир ҳовучдан сув ичганмиз. Жон ошна... Болта бир оғиз гапирди. -Бу масалани мен ечолмайман. Агар сўзидан қайтса йигитлиги, қайтмаса эрлигидан ажралади. Бу икки йўлдан бирини ўзи танласин. Агар йигит эмасман, деса, тамом, мен ютуғимни унга қолдираман. Энди Шариф менга ташланди. -Майли, шундай дея қол. Аёл кишининг номуси ҳеч қачон тикланмайди, сен йигит эмасман, деганинг билан хотин бўп қолмайсан, гапимга кир!Mен дҲстимнинг жон олиб жон беришини бошқача тушундим. Наҳотки у Адолатни... -Йўқол ифлос!-ўтирган жойимда Шарифни тепиб юбордим. У қаршимдаги Болтанинг қучоғига қулади. Болта ҳамтовоқларига юз бурди. -Менга Шарифхон эмас, ўз ютуғим керак. Уни кўчага улоқтиринглар.-Кейин у менга қаради.-Хотинингни ўзинг олиб келасанми ёки йигитларимга қўшиб берасанми? Бу пўписа эмас, миямга қоқилган мих эди. Қани, ер ёрилса-ю, зулмат қаъридан жой олсам. Афсус, асли Адолатнинг йўриғига юришим керак эди. Унинг кўнгли сезган экан. - Агар мендан қўрқмасанг, ўзинг юра қол,-дедим ўзимни босиб. Шу топда мутлақо хотиржамлигимдан ҳайратга тушгандим. Болта совуқ илжайди. -Тирикдан чўчимайман-у, ўликдан қўрқаманми. Сен ўлган одамсан-ку. Фақат ёғоч от минмагансан холос. -Ортиқча акиллама... Сўзимда собитманми, демак ҳаётман. -Номуси топталган эркак, бу дунё эмас у дунёнинг одами, Наҳотки буни тушунмасанг, Болтавой,-дедим унинг хира йилтираётган кўзларига тик боқиб,-мен сендан қарз эмасман. Кўпам тилингга эрк берма. -Хотининг-чи? -Уни ҳозир олдингга солиб бераман. Мен лафз учун кўряпсан, жуфти ҳалолимни ҳам аямаяпман. Шундай экан, мени ортиқча камситма. -Бўпти, қани кетдик. Йигитлар, бугун тонг отгунча базм, янги янгангларнинг қўлидан палов еймиз. -Болта,-дедим мен.-Сен қиморбоз эмас, масхарабозга ўхшайсан. Ошиқ отган одам рақибини хўрламайди, иззат-нафсига тегмайди. У хохолаб кулди. Машинанинг орқа ўриндиғига жойлашиб ҳам оғзининг танобини қочирди. -Ё тавбангдан кетай, камбағал-фақир одамлар донишманд, насиҳатгўй бўп қолишларига энди ишондим. На пул, на хотини йўқ одам кимсан Болтабойнинг бошини қотирса-я... Ҳайдовчи шеригига «пахта қўйди»: -Болтабой ака, ростдан ҳам санъат арбобларидан фарқингиз йўғ-а... Ютган одамга кулиш жуда ярашади, нима дедингиз?.. Бу пайтда Болтабойнинг оғзига рўмолчамни тиқиб улгургандим. -Ҳей йигит, тўхта!-ҳайдовчи бўйнига теккан тиғни тез англади. -Хўп ака, мана ҳозир. -Яхши, энди хўжайинингни яқин ўртадаги қабристонга олиб бор, агар ғинг десанг... -Йўқ, ака, оғзимга қўрғошин қуйилди, деб билаверинг. Машинанинг қораси ўчгач, секин уйга кирдим. Адолат ҳалигача ётмаган экан. -Худога шукр, эрта қайтибсиз. Юрагим ғашланиб, ухлай олмадим. Эрталабгача тиш ёрмадим. Нонушта пайти, «Адолат, мабодо ўғил кўрсанг, исмини Сиддиқ, қиз бўлса Қаноат қўйгин дедим. У хавотирланиб, пинжимга суқилди. -Нега ундай деяпсиз, яна сафарга чиқасизми?-деб пичирлади. Худди шу маҳал мени йўқлаб келишди. Суд йигирма йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Тут қунлик ҳавасга лойиқ эмас, лекин ўлар ҳолатда деб ҳам бўлмайди. Турмада кўп яхши одамлар билан танишдим, ёмонлари билан олишдим, ҳарҳолда тирик қайтдимn Кайтдим-у, ўз уйимга боришга юрагим бетламади. Чунки Адолат йигирма йил мени кутишига ишонмадим. Борди-ю, бунга бардоши етганида ҳам унга чиройи, хуш табиати, кўнгилчанлиги панд беради, деб мушоҳада юритдим. Турмада қанча ўтирсам, шунча вақт интиқом режаси билан яшадим. Мақсадим, қиморда бировнинг хотинини ютиб, қисматдан ўч олиш эди. Қўшни вилоятда ўрнашиб, номига ишга жойлашдим. У пайтларда ҳозиргидай ёрдам пули, аниқ иш манзили қаёқда... аксинча, ҳамиша иккинчи нав одам сифатида умргузаронлик қилишга мажбурсан. Хуллас, бир куни ёшгина йигитнинг хотинини ютиб олдим. Тўғриси, қиморда нималиги аҳамиятсиз, муҳими ютуқ... Агар ўша рангпар, озғин, юзлари чандиқ йигит бир оғиз гапирса, хотини ўзига сийлов эди. Аммо у қовоғини уйиб, ўзининг мардлигини, қатъиятлилигини намойиш этишга зўр бериб уринарди. Бир кўнглим, кетига тепгим келди, кейин ўзимни босдим. Кечагина ҳибсдан қайтган одам, яна бир балога гирифтор бўлмай, дедим. -Сиз шу ердан жилмай туринг, мен ҳозир келаман,-деди ёш қиморбоз. -Мабодо қочиб кетсанг-чи? - ўсмоқчилаб сўрадим. У кулди.-Шу арзимаган нарсага-я...Мени ким деб ўйлаяпсиз. Рости, унинг гапларидан тепа сочим тикка бўлди, нафратим ортди. Беихтиёр Адолатимнинг хомуш чеҳрасини эсладим. Наҳотки жуфти-ҳалол арзимас ашё кўринса... Кейин ўзимга таскин қидирдим. -Сен бола хотинингга кўнгилсизмисан? У боягидай тиржайиб ғашимга тегди. Яна тепгим келди, чидадим. -Қизиғакансиз-у, ака. Хотин зоти анқонинг уруғими... уйлансам, яна хотин-да ... -Адашмасам, бу ерликка ўхшамайсан? -Ҳа, икки ой бўлди, водийдан кўчиб келдик. Қиморда «хирмон» кўтардим, катта ютуқ... Қарасам, душман кўпайяпти, секин қочвордим. «Тўрт ошиқ» юриб турса ҳамма ёқда ҳам дов бор-да, ака. У шундай деб кетишга изн сўради. Эшикни очаётиб, яна тайинлади: -Ярим соат кутинг, кечиксам номардман. «Ҳали ўзингни мард биляпсанми?» деган ўй хаёлимга келди-ю, дафъатан хушёр тортдим. Наҳотки тарих такрорланса. Наҳотки кўча болаларини етаклаб келса. Ҳар эҳтимолга қарши керакли жойларга хабар йўллаб (у пайтлар сотка қаёқда) хотиржам ўтиравердим. Чиндан ҳам ярим соатда эшик очилиб, аввал бояги рангпар йигит, кетидан... кетидан... қай кўз билан кўрайки, Адолат кириб келди. Бутун вужудим музлаб, тилим танглайимга ёпишди, кўз соққаларим қотиб қолди. Аёл ҳеч нарсадан хабарсизга ўхшади. Ўрнимдан туриб, унга томон юрдим. -Адолат! Қизнинг ранги оқарди. -Мени танийсизми? -Ҳа... Фақат орадан йигирма йил ўтгач ҳам... Жуда ғалати. Қиз йиғлаб юборди.-Мен Қаноатман... Адолатхон ойим эди. -Нима... Наҳотки сен менинг қизим... Кўзларимга ишонмайман... Қизим, қизгинам... Ойинг қаерда... -Сиз онамни биласизми? Онам касал эдилар, бу ерга келганимиздан буён хабар ололмаяпман. Бир ўзлари қийналиб қолмадимикан... -Қизим, Қаноатим... Шу сўзларни айтиб, ҳушимдан кетибман. Кўзимни очсам, касалхонада ётибман. Хуллас, тасодиф билан оиламни топдим, Қаноатни қиморбоз йигитдан ажратиб олиб, тоғамнинг кенжа ўғлига узатдим. Шукрки, ҳаётимнинг охири бахтиёр тугаяпти, аммо бир нарсага амин бўлдим. Қиморбознинг ютгани ҳам, ютқазгани ҳам фожиа экан... Бу хулосага бирон сўз қўшишга ҳожат қолмаган эди. тамом
| |
Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Ko'rildi: 688 | Qo'shdi: ANIMEADMIN |
Всего комментариев: 0 | |