Bosh sahifa » 2012 Yanvar 9 » Эркаклар хасрати
23:58 Эркаклар хасрати | |
Фожиали ютуқ Косонсой оромгоҳига борганларнинг аксарияти пастликда-сой соҳилидаги чойхонада ўтириб шакаргуфторлик қилишни ёқтиради. Баланд тоғлардан ҳайқириб, тошдан-тошга урилиб тушаётган сув худди шу ерда ёйилиб, сокин оқади. Тўхтавой ота билан шу сиҳатгоҳда танишдик. Ёши саксонга сакраган, баланд бўйли камгап бу нуроний нимаси биландир ёқиб қолди. У кўпинча қирғоқдаги чорпояда оёғини осилтириб, узоқ-узоқларга тикилиб ўтирар, саволингизга қисқагина жавоб айтиш билан кифояланарди. Бир куни сира кутилмаган воқеа рўй берди. Пешиндан сўнг муолажаларни тамомлаб яна ўша манзилга келаётгандик. Тик зиналардан эҳтиётланиб тушдиг-у, рўпарадаги сўрида ошиқ отаётган ёшларга дуч келдик. Афтидан йигитлар «ташқаридан» дам олишга келган улфатлар эди. Тўхтавой ака жадаллаб, чорпояга яқинлашди. Ҳртадаги майкачан йигит тўрт ошиқни дастурхонга отди. Ҳали «суяк»лар жой-жойига тушмасидан отахон уларни йиғиштириб олди-ю, ўйлаб ўтирмай Косонсойга ирғитди. Ҳамма ханг-манг бўлиб, тошдай қотди. -Отахон, бу нима қилганиз,-ошиқ отган йигит қўлини пахса қилиб, ўдағайлади. Ҳартугул бошқалари уни тинчлантиришиб, оқсоқолдан кечирим сўрашди. Тўхтавой ота чурқ этмади. Қаддини тик тутганича, менга қараб, «юринг» дегандай бош ирғади. Яна ўша холат. Ҳар иккимиз ҳам сукут сақлаяпмиз. Бироқ мендаги хотиржамлик йўқолган эди. Шеригимнинг феълини билганим боис ҳозирги воқеа сабабини сўрашга ботинолмасдим. Орадан ярим соатча вақт ўтди. Ҳамроҳим ям-яшил дарахтлар оғушидаги сўлим қирғоқдан кўз узиб менга қаради. Сездимки, дилини очмоқчи. Ҳзим ҳам шу фурсатни кутган эдим. У бошидаги қалпоғини сўри устунига кийдириб, кенг ва яйдоқ пешонасини силади. -«Бу чол роса ғалати экан», деб ўйлаётгандирсиз?-дафъатан саволга тутди у. Мен тавозе билан секингина елка қисдим. -Йўқ, аксинча бир-бирларимизга мос ҳамроҳга ўхшаймиз. Мен ҳам каломдан сукутни афзал биламан. Машойихлар кам е, кам ухла, кам сўзла, деб бежиз айтишмаган. Қаршимдаги мўйсафид фалсафамга эътибор ҳам бермади. -Мени Тўхта қиморбоз дейдилар,-деди у худди ўз-ўзига гапираётгандай. Эс танимасимдан илгари қиморни таниганман. Шу лаънати қимор ортидан турмага тушдим, тутқунлик таъмини сезиб яшадим. Аммо турма тарбиялай олмади. Озодликка чиқиб яна ўша ишимда давом этдим. Бу сафар Аллоҳ мени бошқача жазолади, кўзимни очиб қўйди. Яхшиси бир бошдан гапириб берай. Йигирма беш ёшимга қадар катта ютиб, катта ютқаздим, тегирмоннинг йўлига кириб, ўша ердан ҳам бир қоп буғдой кўтариб чиқишни ўргандим. Шу қиморнинг пулига уйландим. Хотиним фариштадай беозор, ювош, итоатгўй эди. Нафақат буюрганим, ҳатто кўнглимдан кечганини ҳам муҳайё этарди. Ҳар бир хатти-ҳаракатимни мутеларча ёқлайдиган Адолат фақат қиморбозлигимга кўниколмасди. Айтсам ишонмайсиз, мен кўчадан топиб келган пулларим, ноз-неъматларимга қўлини ҳам теккизмасди. Ўзи дўппи тикиб, рўзғорни бутлашга интиларди. Одатдаги «ўйин»га кетаётганимда у бўйнимга осилиб роса йиғлади, яқин орада фарзанд кўришимизни, бу болани фақат ҳалол луқма-ю, гўзал ахлоқ билан тарбиялашимиз лозимлигини қулоғимга қуйди. Уни яхши кўрардим, бироқ қимордан ҳам тийила олмасдим. Хотинимнинг қўлларини қайириб ташлаб, кўчага отилдим. Аслида тўйхонага келмаганим яхши экан. Тошкент, Қўқон ва Конибодомдан ташриф буюрган «меҳмонлар» бор-будимни шилиб олишди. Ишонасизми, бутун ўйин давомида лоақал бир марта довим келмади. Омадсизлигимни хотинимга йўйдим. Жаҳлим чиқди. Ҳеч қачон бунчалар шармандали холга тушмагандим. Ёнимдаги шеригим Шариф шайтонга ақл кирди-ю, аммо мен инсофга келмадим. У «тур, кетдик, бугун барибир қўлинг келмайди», деса ҳам жойимдан қўзғалмабман. Ўртага «Жигули» автомашинаси тикилди. -Қани, йигитнинг гули, гапингиз борми?-луқма ташлади рақибларим. -У ўйнамайди, тан бердик, зўр чиқдинглар,-мен учун жавоб қайтарди Шариф шайтон. -Ие, Тўхтавой забонини ҳам ютқаздими, тили йўқми?-устимдан кулди бор пулимни олдига уймалаган Болта қиморбоз. -Мен хотинимни тикдим!-Шу гап оғзимдан қандай учганини билмайман. Шариф елкамга бир мушт туширди. -Аблаҳ, эсингни ебсан! Қиморхонада айтилган лафз отилган ўқ. Қиморбозлар учун бундай воқеа янгилик эмас, лекин барибир орага жимлик чўкди. Болта қиморбоз мендан паканароқ бўлса-да, бақувват, кўзлари хунук, тишларининг ораси очиқ, сўйлоқ, бир сўз билан ифодалаганда, башараси хунук одам эди. У кулиб ошиқни менга узатди. -Қани, ўзларидан бўлсин! Кўз ўнгимда Адолатнинг хавотирли нигоҳи гавдаланди. Ҳатто қулоқларим остида унинг маъюс овози эшитилгандай туюлди. «Тўхтанг, ундай қилманг!..». -Бой ота, ўйин пайти мизғиб қолмасдингиз-ку,-баттар асабимни эговлади Болта. -Гардкам! (давоми бор...) | |
Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Ko'rildi: 699 | Qo'shdi: ANIMEADMIN |
Всего комментариев: 0 | |