Bosh sahifa » 2012 Yanvar 27 » ЭНГ КАТТА ЗУМРАД СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ
00:32 ЭНГ КАТТА ЗУМРАД СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ | |
Зумраднинг ҳажми тарвуз ёки футбол тўпича келади. Бразилияда топилган бу тошга Teodora, яъни «Худонинг инъоми» номи берилган. Қимматбаҳо тош Бразилиянинг айнан қаеридан топилгани сир сақланмоқда. Унинг янги соҳиби бўлмиш калгарилик тадбиркор Реган Рини сўзларига қараганда, зумрадни қазилма ишлари билан шуғулланадиган кичик компания топган. Teodora Ҳиндистонда йўнилган, Рини уни шу йилнинг 13 январида сотиб олган. Унинг харидини танишлари муваффақиятли инвестиция сифатида баҳолашди. Дунёдаги энг катта зумрад 1,15 миллион долларга баҳоланган. Бироқ аукцион ташкилотчилари ҳам, Реган Рини ҳам уни камида 2-2,5 миллион долларга пуллаш ниятида. Кимошди савдоси 28 январда бўлиб ўтади. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Ko'rildi: 699 | Qo'shdi: lovely1997 |
Всего комментариев: 0 | |