Bosh sahifa » 2012 Febral 19 » Дилимнинг озори, бегонам
21:14 Дилимнинг озори, бегонам | |
Шўх қийқирар олисда сурнай, Менга эса ошно эрур май. Қандай яшай, айт, сени кўрмай, Кўнглимнинг армони, ягонам, Дилимнинг озори, бегонам. Қуйундек бир савол айланар, Суйганим ўзгага бойланар, Юракка аламлар жойланар, Гўё музда қолгандек танам, Қалбимнинг озори бегонам. Ўрмалайди танамда илон, Гўё захрин санчар минг чаён, Менинг ҳолим Ўзига аён, Оҳ, вафо қилмадинг девонам, Дилимнинг озори, бегонам. Бағрим каби куймагин осмон, Ўткир тиғдек санчилма армон, Найлай васлинг бўлди беимкон, Воҳ, тўхтамас кўзимдаги нам, Дилимнинг озори, бегонам. Алам сочиб садо этар тўй, Ёқма бағрим, тингламасман қўй! Бахтсиз ошиқ, етар, майдан тўй, Ўзганинг хасмидир ул санам, Дилимнинг озори бегонам. М.Пардаева Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: SEVGI DUNYOSI | Ko'rildi: 659 | Qo'shdi: muhabbat07 |
Всего комментариев: 0 | |