Чўчқа териси қайси маҳсулотларда ишлатилади?
Чўчқа териси барча чарм маҳсулотларда қўлланилиши
мумкин. Уни энг кўп оёқ кийимларда (туфли ва красовкалар ва ҳоказо),
курткаларда, шунингдек сумка, портфель, ҳамён ва ҳоказоларда
кўлланилишини кўришимиз мумкин. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, чўчқа териси чарм маҳсулотларнинг нафақат устки, балки ички қисмида ҳам ишлатилиши мумкин.
Чўчқа териси нима учун ишлатилади?
Чўчқа териса кўп мамлакатларда - хусусан миллий
бозоримизнинг салмоқли улушини ўз маҳсулотлари билан таъминлайдиган
Хитойда - арзон ва бемалол топиладиган нарса. Ундан ташқари, чўчқа
териси бошқа териларга, масалан қора мол терисига қараганда енгилроқ.
Айнан шу сифатлари учун чўчқа териси бозори ривожланган. Шуни ҳам
алоҳида таъкидлаш жоизки, чўчқа териси бошқа териларга қараганда
кўримсизроқ. Айнан шунинг учун кўпинча чарм маҳсулотларнинг устига бошқа
терилардан ишлатиб, маҳсулот ичига эса арзонроқ бўлган чўчқа териси
қўлланилганини кўришимиз мумкин. Бундай маҳсулотларни сотиб олмаслик
учун ҳаридордан яна ҳам кўпроқ диққат-эътибор талаб қилинади.
Чўчқа терисини қандай ажратиб олиш мумкин?
Чўчқа териси бошқа чармларга қараганда юпқароқ бўлади. Кўпинча чўчқа териси замжга ўхшаб ишлов берилади.
Чўчқа терисини аниқлашнинг энг оддий усули тери юзасида хос тешикчалар
бор-йўқлигини текширишдан иборатдир. Барча чўчқа териларида уч бурчак шаклида жойлашган майда тешикларни
кўриш мумкин. Бу тешикчалар терига ишлов берилса ҳам шаклини
йўқотмаслиги билан ажралиб туради. Лекин ишлов турига ёки терининг олди
ёки орқа томонига қўлланилганига қараб тешикларни кўз билан илғаш бироз
қийинлашиши мумкин. Чўчқа териси маҳсулотнинг ички қисмида қўлланилганда
ёки маҳсулотлар ёпиқ бозор ёки бошқа савдо расталарида ҳарид
қилинганида уни аниқлаш яна ҳам қийинлашади. Бундай ҳолларда терини ёруғ
жойларда (қуёш ёки чироққа яқинроқ тутиб) кўриш маслаҳат берилади.
.

|