Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Juma, 17.01.2025
Bosh sahifa » 2011 » Mart » 4 » Черков пуллари кайердан келади
18:46
Черков пуллари кайердан келади

Ютербог шаҳри барвақт уйғонади. Ҳали тонг ёришгани йўқ, аммо бўёқхонадаги қозонлар аллақачон қайнаяпти, турли рангдаги суюқликлар қулқуллайди, улардан кўтарилган буғ очиқ деразалардан кўчага чиқяпти.
Ташландиқ харобазорда тўрт арқончи ишлаяпти. Катта ёғоч ғилдирак ғирчиллаб айланиб, каноп толаси буралиб пишиқ арқон бўляпти.
Булкачилар аллақачон уйғонишган. Улар қоронғидаёқ иштаҳани қитиқлайдиган молларини тайёрлаб, энди овозларини баралла қўйиб харидор чақиришяпти.
Тош ётқизувчилар қалин чарм қопланган тиззаларидан бирини ерга тираб тош йўнишяпти, улар бозор майдонига тош ётқизишни тугаллашяпти. Болғаларнинг тақиллаган овози узоқлардан эшитиляпти.
Меҳнат шовқини борган сари хилма-хиллашиб, тобора авжга миняпти. Шаҳар меҳнат қўйнида. Савдогарлар керишиб, уйқуда чигаллашган соқолларини бармоқлари билан тарай-тарай дўконларини очишяпти. Бир дўконнинг пештахтасида шляпалар пирамида шаклида тахлаб қўйилибди. Бошқа бир дўкон кираверишига осиб қўйилган этик эрталабки шамолда тебраняптп. Учинчи дўкон олдидаги бири очроқ, бнри тўқроқ газлама тўплари ўткинчи аёлларнинг ҳавасини келтиради.
Бироқ бу ердаги бир дўконда мол кўринмайди. Фақат эшиги тепасига қора ёғочдан ясалган оёқ-қўлидан михлаб қўйилган Исо сурати солинган бут осиб қўйилган. Дўкон ичкариси ҳам ғайри оддий кўринади. Роҳиб кийимидаги ҳадади зиёд семиз одам бу чоққина хонани нақ бутунисича эгаллаб олгандай. Бўш қолган озгинагина жой токча-жавонлар билан банд бўлиб, уларда қандайдир ўроғлиқ қоғозлар ётибди.
Роҳибнинг гўштдор юзини мудроқ босган. Вақти-вақти билан у энгашиб, курси тагидан шиша идишни олади-да, уёқ-буёққа аланглаб, бир неча қултум ютиб олади. Кейин яна мудрайди. Ўткинчилар яқинлашиши биланоқ роҳибнинг бит кўзлари сузилиб тақводор тусга кириб, билқилдоқ қўллари дуога кўтарилиб, қип-қизил нам лаблари нималарнидир пичирлай бошлайди.
Дўкончанинг эшиги аста ғижирлаб очилиб, башанг кийинган оппоқ сочли одам кириб, тўғрироғи, қисилиб, бир амаллаб ичкари кирганида ҳам роҳиб ҳатто қайрилиб қарамай, бутун вужуди билан ибодатга берилган кишидай ўтираверди. Кирган киши ҳам худди роҳибга ўхшаш семиз бўлиб, энсиз эшик унга кичиклик қиларди.
Қелувчи дўкончага кириб, бўсағада тўхтади-да, у ҳам пичирлаб дуо ўқий бошлади. Токи бу икковлари пичирлаб дуо ўқиб бўлгунларича бир неча дақиқа ўтди, аммо айни шу пайтнинг ўзида улар ярим юмуқ киприклари орасидан бир-бировларини зийраклик билан кузатишди. Ниҳоят роҳиб оғир тин олиб, кўзини очди-да, қўлларини қорни устида қовуштирди.
— Тақсирим, — деб гап бошлади келган киши таъзим бажо келтириб, — башарти маблағим етса папа ҳазратларининг ёрлиқларидан олмоқчи эдим. Аввал баҳосини билсам дегандим.
Роҳиб ўтирган жойида виқор билан қаддини ростлаган бўлди.
— Папанинг индульгенцияси бебаҳодир. У яратганнинг дасти билан битилган. Шул боис бу борадаги хасислик макруҳдир. Гуноҳни ювишнинг баҳоси бўладими? Эй ҳурматли зот, кел, ўзига илтижо қилайлик.
Роҳиб яна пичирлашни бошлади, вақти-вақти билан оғир тин олиб қўярди. Келган киши эҳтиром билан кутарди. Роҳиб тўсатдан жиддий қиёфада сўради:
— Эй ҳурматли зот, черков қилган гуноҳларингдан форуғ этишини истайсанми ёхуд келажакдагиларини ҳамми?
— Келажакдагиларидан ҳам форуғ этишини истардим,— деб жавоб берди келгучи.
— Бир юз йигирма гульден, — деди роҳиб қисқа қилиб. Келган киши бунча пулнинг дарагини эшитиб қўрқа-писа орқага тисарилди. Кейин ниманидир чамалаб, тўхтади.
— Таксир, нархини бир оз пасайтирмайдиларми? — деб сўради у, роҳибга хўмрайиброқ тикилган кўйи.— Борим мана шу.— У белбоғидаги лиқ тўла оғир ҳамёнини еча бошлади.— Саксон тилла.
Роҳиб қўлини чўзиб, ҳамённи нақ юлиб олаёзди. Кейин оҳиста ўгирилиб, токчадаги ўроғлиқ қоғозларлан бирини олдида, унга лабини теккизиб, харидорга узатди.
У одам ёрлиқни қўйнига яширди ва таъзим қилиб чиқиб кетди. Роҳиб шу заҳотиёқ шишадан бир неча қултум ютди.
Кун кечга оға бошлагаи эди. Дўкончага олти харидор келиб, қимматли қоғозни олиб, кўплаб жаранглаган тангаларни қолдириб кетди. Ҳар бир харидордан кейин роҳиб ўткир ичкиликдан тотиб қўярди. Унинг танаси тобора оғирлашиб, тили зўрға айланиб кўз олди хиралашиб борарди.
Аммо шу дамгача хотиржам ўтирган роҳиб бирдан тяҳликага тушиб қолди. Кўзига олисда қоп-қора кийниган кимдир чалингандай бўлди, у уйларнинг муйилишларига биқинганча, аста дўконга яқинлашиб келаётгаидай туюлди. Роҳиб кутилмаган эпчиллик билан тангаларни ҳовучлаб олиб, пайпоғи ичига сола бошлади. Шу пайт эшик тарақлаб очилиб, дўконга паст бўйли, қоп-қора сутана кийган киши кирди-да, эшикка оғир тамбани тираб қўйди. Роҳиб қаддини ҳам кўтаришга улгуролмай, гўё оёғини қашиётган бўлиб букчайганча ўтирарди.
Сутана кипган одам роҳиб томон одим ташлаб, бир туртиш-да уни ёнбошлатди-ю, пайпоғини тортиб юборди. Тангалар ерга сочилиб кетди.
— Тўнғиз!.. — деб бақирди сутанали киши. — Ўғри! Ифлос жонингни танангдан қувиб чиқарадиган гулханга аллақачон ўтин тайёрлаб қўйилган!
Суякдор қўл роҳибнинг бир тутам сочини чангаллаб, юлқиб олди.
Сутана кийган одам Тецель бўлиб, у ҳам роҳиб, Лейпцигдан эди. Ёшлигида жуда кўп жирканч жиноятлар қилган, аммо ҳаммасидан ҳам йўлини қилиб суддан қутулиб қолган эди. Тецсль ўттиз ёшида роҳиб бўлган. У охир-оқибатда йўлтўсарликдан кўра черков кўпроқ ўлжа беради, деган тўғри хулосага келади.
Тез орада у «олтин кон»ни — индульгенция билан савдо қилишни топиб олади. Рим папасинннг муҳри босилган ёрлиқ, унга эга бўлган кишини содир бўлган барча гуноҳларидангина эмас, балки келажакдаги гуноҳларидан ҳам халос этади. Бу ёрлиқ бамисоли жаннатга кириладиган рухсатнома эди. Шундоқ бўлгач, қайси христиан жаннатга тушишни истамайди?
Тўғри, индульгенция учун катта пул тўлаш керак. Аммо бу жуда соз нарса! Ўз қилмишларим билан гуноҳ орттириб қўйдиммикин, дея ташвиш қилмасанг ҳам бўлади.
Тецель Германиянинг бир печа шаҳарида индульгенция сотадиган дўкончалар очади. Савдо чаққон борар, пул дарёдек оқиб келарди. Фақат сотувчиларни назорат қилиб туриш керак: уларнинг бари ўзларига тегадиганидан кўра кўпроқ уриб қолишни пайидан. Аммо Тецель улардан ортиқчасини қандай шилиб қолишни билади. Улар ҳам Тецель ўзларини муқаддас инквизиция суди қўлига топшириб юбориши ҳеч гaп эмаслигини билишади.
Роҳиблар ўзаро олишарканлар кўчада қандайдир киши ўзларини кузатиб турганини пайқашмади. Унинг оппоқ юпқа лаблари иржайиб турар, кўзлари эса нафрат ва ғазаб билан боқарди. Муштлашаётганлар ўткинчини у нари кета бошлаганда кўриб қолишди.
Аммо бир неча кундан кейин роҳиблар ўша одам билан яна учрашишди ва уни танишди. У тош уюми устига чиқиб олиб, қўлини пахса қилганича бир туда шаҳарликларга ҳаяжонли сўз айтарди:
— Эс-ҳушингизни йиғиб олинг! Ғафлат уйқусини ҳайдаб, кўзингизии очинг! Гуноҳдан форуғ этувчи ёрлиқ сотувчи ва тиланчи роҳиблар сизни аҳмоқ қиляптилар. Улар худо номини сотиб сизни талаяптилар!
Тецель дурадгорлик асбобларини кўтариб олган ёнидаги баланд бўйли серсоқол кишини тирсаги билан туртиб:
— Бу ким? — деб сўради.
У бўлса қайрилиб ҳам қарамай, ғижиниб қўл силкиб қўйдида, ағрайганича гапни эшитаверди.
Орқада турган ўйноқи кора кўзли киши шивирлаб жавоб берди:
— Ҳали билмайсизми уни, тақсир? Бу одам лаънати шаккок Томас Ломке-ку. Лютер билан иккови авомни кўпдам буён худо ва черковдан юз ўгиришга даъват этиб юрибди.
Уйноқи кўзли одам чўқиниб қўйди. Тецель юзини яхши эслаб қолишга интилиб Ломкега яна бир марта тикилиб қаради ва оломон ичидан суғурилиб чиқишга шошилди. Индульгенцияфуруш роҳиб пишиллаб, итоаткорона унга эргашди.
Улар учинчи марта ҳам учрашишди. Черков ўз душманларини кечирмасди. Ломке инквизиция судига берилди. Яқингинада ўзи нутқ сўзлаган майдонда уни худодан қайтган шаккок сифатида гулханда ёқишга ҳозирлик кўришарди. Ҳамма нарса тайёр эди. Тецель оломоннинг биринчи сафида, қатлни кутиб турарди. «Қани эшитайлик-чи, энди нима дер экансан», дея пичирлади у устунга боғлаб қўйилган Ломкега тикиларкан...
Католик черкови қора қузғундай бутун дунё узра қанотини ёзган эди. Унинг хизматчилари ҳукмронлик ва бойлик орттириш йўлида қандай жиноятларни қилишмади! Алдашнинг улар қўлламаган усули ҳам қрлмади!
Мана, неча-неча асрдирки, Рим тепаликларидан. бирига вақти-вақти билан халқ тўпланади. Булар пойтахт аҳолиси, Италиянинг барча бурчакларидан келган мусофирлар, чет эллик саёҳатчилар. Улар Ватикан саройларидан бирининг томига тикилиб, соатлаб қимирламай туришади.
Католик черковининг бошлиғи — папа ҳукмдори бўлган давлат Ватикан деб аталади. Территорияси жуда ҳам кичкина бу давлат бутунича Римнинг марказига жойлашган бўлиб, бир мингдан ортиқроқ аҳолига эга бўлса ҳам қудрати жиҳатидан кўпгина катта давлатларни ортда қолдиради. Ватиканнинг ўз «армияси» — папа гвардияси, ўз суди, ўз пули бор.
Минг-минглаб кишиларнинг овози янграб, саройлардан бирининг мўрисидан оқиштоб дуд кўтарилади. У кардиналлар худонинг ердаги янги ноиби қилиб бенуқсону бегуноҳ, авлиё папани сайлаганларини бутун жаҳонга хабар қилиб, Италиянинг мовий осмони сари ўрлайди.
Янги папа эса шу заҳотиёқ эски ишларни бошлаб юборади: индульгенция сотишга, солиқ тўплашга, диндорларнинг бойлигини талашга, зўрлик, орсизлик ва риёкорлик уруғини сочишга киришади.
Индульгенция билан савдо қилиш қадимдан папа черкови даромадининг туганмас манбаи бўлиб келган. Индульгенция Римда минг-минглаб тайёрланиб, бутун жаҳонга тарқатиларди. Бу қоғозни сотиб олганлар гуноҳларимиздан форуғ бўламиз деб ишонардилар.
Ёрлиқлар баҳоси гуноҳнинг оғирлигига қарарди. Муфассал прейскурант мавжуд эди. Масалан, XV асрда ёлғон гувоҳлик бериш каби гуноҳни кечадиган ёрлиқ 7 гросс, ўғирлик ёки одам ўлдирганлик гуноҳини кечадигани 8 гросс турган.
Катта пул эвазига барча содир бўлган гуноҳларнигина эмас, балки бўлажак гуноҳларни ҳам кечадиган ёрлиқ сотиб олиш мумкин эди.
Турли-туман муқаддас нарсаларни: зиёратхонадаги «авлиё тобути»нинг кичкина тарашаси, турли латта-путталар - зоҳидларнинг кийимлари қолдиғи сифатида сотилиб, Ватиканга анча-мунча фойда келтирарди... Қимки бундай табаррук нарсаларга эга бўлса гуноҳининг бир қисмини худо кечирар эмиш.
Бранденбургдаги бир машҳур одам ана шундай нарсалардан 9000 тасини йиғибди. У энди 40 минг йилгача гуноҳ иш қилсам ҳам худо кечираверади деб ишонаркан.
Бундай ҳодисалар фақат қадим замонларда бўлган экан деб ўйламанг. Ватикан ҳозир ҳам бундай савдо-сотиқ билан машғул. Американинг беш долларига ҳар қандай одам папа индульгенциясини сотиб олиши мумкин.
Художўйларни черковга ҳануз илгаригидек муғамбирлик ва фирибгарлик билан жалб этадилар. Сен-Медар ибодатхонаси роҳибларининг айёрона жасоратлари тарихда қолган. «Авлиё оталар» қарашса бу ибодатхонага келувчи зиёратчилар жуда ҳам сийраклашиб, даромад камайиб, хазина бўшаб коляпти.
Бирон чора ўйлаб топиш зарур эди. Римдаги биродардари уларнинг ҳолига раҳмлари келиб, авлиё Себастьяннинг мурдаси солинган тобутни ижарага беришади. Бу авлиённнг машҳур номи халқни ўзига тортиши керак. Бу таклифни сен-медарликлар мамнуннят билан қабул қилишади. Аммо биргина авлиё Себастьяннинг ўзи камдек кўринади уларга. Тўс-тўполондан фойдаланиб улар Римдан яна авлиё Григориннинг тобутини ҳам yғирлашади. Шундан кейин ибодатхонанинг ишлари юришиб кетади.
Роҳиблар боскинчиликдан ҳам тортинмайдилар.
1303 йили мамлакатнпнг бош ибодатхонаси — Вестминстер аббатлигидаги ўғирлик бутун Англияни ларзага келтпради. Пуллар, олтин ва кумуш асбоблар, қимматбаҳо тошлар йўқолган. Ўғирланган молларни 100 минг фунт стерлинг баҳолашган. Буни қнрол саройи аъёнлари, дин арбоблари ва халойиқ оддий ўғирликкина бўлмай, бу шаккоклик, дин ва черковни таҳқирлаш дейишади.
Қидирув ва текширув ишлари бошланади. Аввало бу нодир сарсаларни қўриқлашга қўйилган қоровулларни қистовга олишади. Ўғирлик содир бўлган куни саҳарда коровуллар турган жойларида ўлгудек маст бўлиб ётишганди. Уларни турғизишга кўп уринишади, кейин устларидан челаклаб совуқ сув қуйишади. Ниҳоят улар бир оз ўзларига келиб, кечаси нималар содир бўлганини эслай бошлашади.
Кеча кечқурун улар шу атрофда сайр қилиб, оҳиста суҳбатлашиб юрган икки роҳибни кўришганини айтишади.
Улар шу ҳолда 'бир неча марта уёққа-буёққа бориб-келиб, қоровулларга яқинлашиб, уларни гапга тутганлар. Кейин «қиттак-қиттак» ичишни таклиф қилиб, қўйинларидан шиша ва стакан чикаришган. «Худо шоҳид,— деб онт ичишади коровуллар,— биз бир стакандан ичдигу мурдадек котдик колдик.
Бошқача кийиниб олган бу қароқчилар винога заҳар сепган бўлишса керак». Яқин орадан топилган тўртта бўш шиша эса ичимликнинг қандайлигини аниқ айтиб турган. Кейин ннма бўлганини коровуллар эслаша олмайди.
Полиция бутун Лондонни титиб юборади, шубҳа қилинган юзлаб киши қамоққа олинади, пойтахтдан ташқарига кетадиган ҳамма йўлларга қоровул қў¬йилади. Изқуварлар одам кўп тўпланаднган жойларга бориб гап пойлашади. Барчаси беҳуда эди!
Шундан кейин ниҳоят ибодатхонани қидпришга журъат этишади. Ўғирланган нарсаларнинг талайгина қисми шу ердаги боғдан, қопга ўраб чуқурга яшириб қўйилган жойидан топила-ди. Шундай қилиб, роҳиб кийимини кийиб олган босқинчилар эмас, балки «авлиё оталар»нинг ўзлари ибодатхонани талаганлари маълум бўлади.
...Папалар узок, вақтларгача дунёвий ҳукмронлик билан кенг территориялардагн илоҳий ҳукмронликни қўшиб олиб бордилар.
Кўп кироллар черковга катта солиқ тўлаганлар. X асрда ва ундан кейин бу солиқиннг миқдори Англия қиролига саккиз минг флорин, Сицилия қиролига қирқ минг флоринга тўғри ке-ларди... Бунинг оғирлиги қироллнк фуқароси зиммасига тушарди...
X асрда кўп мамлакатларда черков «авлиё Петр чақаси» номи билан солиқ чиқарди. Бу солиқни папа қўл остидаги ҳамма одам тўларди. Чақалар катта пулга айланиб кетди. Тўй бўлса, фарзанд туғилса, аза тутилса — ҳаммасидан черковга пул ёғиларди.
Черков беморнинг ёнига руҳоний кирмагунча бу уйга врач чақиришни ман этган эди. Руҳонийнинг келиши эса арзонга тушмас эди.
Судга мурожаат қилиш ҳам оддин кишилар учун бор-йўғидан ажралиш деган гaп эди, чунки суд ишлари ҳам черков қўлида бўлиб, хеч нарса пулсиз битмас эди.
Бу ҳали кам эди. Ҳар бир деҳқон черковга хамма ҳосилининг ўндан бир қисмини берарди.
Папанинг илоҳий ҳукмронлиги таъспридаги бутун мамлакатлар округларга бўлинар, буларни черков князлари — епископлар бошқаришарди. Епископлик аббатликларга бўлинарди. Даромадли ўринлар бекорга берилмас, папа лавозимларни жуда қиммат баҳода пуллар эди. Масалан, XIV асрда Чехияда епископлик лавозими 1000 злотихдан 4000 злотихгача турарди.
Аммо бу харажатлар ўрин тезда тушиб турган даромад билан қопланиб кетарди. Улуғ француз революцияси мамлакатдаги черковларнинг барча мол-мулкларини мусодара қилганда, булар 2 миллиард франкка баробар келган.
Ҳамма даврлардаги папалар ҳам олтннда «чўмилишган». Папа саромларидаги ҳашаматлариинг чегараси бўлмаган. Папа Климент VI нинг овкати учунгина 200 минг Флоренция флорини сарфланар, винодан бўлса 41 минг флоринлик ичар экан.
Папа Евгений IV бош кийими (тиара) тайёрлатишга 15 фунт олтин ва деярли 6 фунт марварид сарфлаган экан. Бошқа папа— Павел II ундан ҳам ошиб тушиб, тиара учун 130 минг дукат сарфлаган.
XIV асрда папалардан бири ҳазил-ҳазил билан француз қиролига 3 517 000 гульден қарз берган.
Расмий маълумотларга қараганда асримизнинг бошидаёқ Ватиканнинг даромади 5 миллиард лирадан ошиб кетган.
Ҳозирги Ватикан ўз молиявий ишларини усталик билан олиб боради. У диндорларни бегоналарнинг қўли билан яширинча талайди. Ҳозирги папалар «авлиё» эканликларига қарамай, коммерция савдоси ва олибсотарлик биржасидан ҳазар қилишмайди.
Мутахассисларнннг фикрича Ватиканнинг олтин запаси Англия, Франция ва Италиянинг олтин запасларини бирга қўшиб ҳисоблагандагидан кўра кўпроқ. Капиталистик давлатлар ўртасида Ватиканнинг олтин запаси АҚШнинг олтин запасидангина озроқ.
Папа маъмўрияти ўз пул ишларини ниҳоятда махфий сақлайди, шунга қарамай, мана шу маълумини ўзидан ҳам Ватиканнинг чангали бутун жаҳонга нақадар кенг ёйилганини кўриш мумкин.
Ватикан хуфиялари орқали Италиянинг «Иммобнльяре» компаниясининг яширинча эгаларидан бири бўлиб, бу компания ер участкаси, уй-жой олиб-сотиш билан шуғулланади.
Ватикан—Италияда 470 минг гектар ерга эга.
Унинг пуллари бу мамлакатнинг ўнлаб корхоналари: металлургия, целлюлоза-қоғоз, синтетик тола... корхоналари сармоясига қўшилган. Бундан беш йил муқаддам ана шундай маблағ 900 миллиард лирани ташкил қиларди. Ҳар бир лира бир қанча янги лираларни келтиради.
Ватикан бошқарадиган суғурта компанияларидан келадиган даромад айниқса катта. Бу компанияларнннг капиталлари ҳам миллиард лиралаб ҳисобланади.
Черков, бу компаниялар томонидан суғурта қилинган буюмларни худо сақлайди, деб ишонтиради.
Фойда берадиган нимаики нарса бўлса черков уни рад этмайди. Шу жумладан кинодан ҳам фойдаланади. Ватиканнинг ишончли кишилари сердаромад киностудияларни эгаллаб олишган, уларга Италияда беш мингга яқин кинотеатр қарайди. Кино кассаларининг туйнукларидан пул оқиб кираверади, экранлардан эса саховат ва итоатгўйлик тарғиб қилинади.
Бир вақтлар Француз қироли Наполеон III нинг хотини гуноҳларини ювиш учун папа Пий IX га Сувайш канали компаниясининг мингта акциясини инъом қилган. Бу акциялар узоқ вақт сейфда турган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошқа папа уни АҚШ ҳукумати билан айирбошлашга аҳд килди: Су вайш канали акциялари ўрнига «Стандартойл» йирик нефть компаниясининг акцияларини олди.
Папа эҳтиёткор бўлиб чиқди, у америкаликларни лақиллатди: Сувайш канали Бирлашган Араб Республикасининг территориясидан ўтганлиги сабабли бир неча йилдан кейин унинг ажралмас ерига айланиб қолди.
Италиядаги 130 омонат касса ва бир неча банклар Ватиканнинг қўл остидадир.
Авлиёларни «ишлаб чиқариш»дан ҳам озмунча фойда келмайди. Папа ўлган ҳар қандай одамни авлиё деб қонунлаштириши мумкин. Унинг хулосаси қонун, ҳар бир католик янги пайдо бўлган авлиёга топиниши шарт.
Аммо бу ҳам бекорга қилинмайди: авлиё деб эълон қилиш учун папа 25 минг доллар олади. Буни «ўз» авлиёсига эга бўлиишни истаган мамлакатнинг черкови тўлайди. Янги авлиё янги ибодатчиларни тортади, улар эса пул келтирадилар.
XVII аср охирида Россияда бир мингга яқин монастир бор эди. Буларга текинхўрлар галаси йиғилиб олган, улар ҳеч нарса ишлаб чиқармас, аммо ўзларининг бениҳоя очкўзлнклари ва ҳар турли ичимликларга муккаларидан кетганликлари билан ажралиб турардилар.
Агар оддий роҳиблар кўпинча
арзон баҳоли жубба кийиб, ғарибона ҳужраларда яшасалар, монастирларнинг бошлиқлари дабдабали уйларда дориламон ҳаёт кечирардилар. Монастирларнинг нозирларн ердаги ноз-неъматлардан воз кечишга даъват қилсалар-да, ўзлари
ва яқинлари қимматбаҳо овқатларни ейишар, узоқдан келтирилган виноларни ичишар, катта-катта олтин бут ва занжирларни тақиб юришарди. Уларнинг сандиқлари қимматбаҳо буюмлардан ёрилай дерди.
Патриархлар, епископлар, архиепископлар ва шаҳар ибодатхоналарининг хизматчилари бундан ҳам дабдабали яшашарди. Монастирлардан ташқари Россиянинг шаҳар ва қишлоқларида сон-саноқсиз черковлар бор эди.
XV acpдаёқ ҳар бир 30 ҳовли-қўрага биттадан черков тўғри келарди. Уша пайтда 8000 аҳолиси бўлган биргина Владимир шаҳрида 30 дан ортиқ черков бор эди. Ҳар бирида поп, унинг ёрдамчиси, хизматчиси ва бошқалар бўларди. Буларнинг эса ҳар бирининг оиласи, қариндош-уруғлари, нонхўрлари бўлиб, уларни ҳам боқиш керак эди.
Ана шу бекорчилар қабиласи нима ҳисобига кун кўришарди?
Қайси даромад ҳисобига бунчалик кўп овкатланар, маст бўлиб ичишар, кийинар, уйлар қуришар, бойлик орттиришарди?
Улар бу саволга ҳрзирги замондошлари сингари доимо: «Диндорларнинг назр-эхсонлари ҳисобига».— деб жавоб беришарди.
Тўғриси ҳам шу, назр-ниёз беришар, иона қилишарди! Подшолар ва қироллар ҳамиша худонинг марҳаматига сазовор бўлмоқ учун монастирлар ва ибодатхоналарга бутун-бутун қишлоқларни ерларию одамлари билан инъом қилиб юборишар, бир пудлик кумуш шамдонлар қуйдирпшар, олтиндан жуда ҳам чиройли жиҳозлар, олтин-кумуш ва қимматли тошлар билан бсзатилган иконалар буюртишарди. Ибодатхоналарни жуда чи-ройли қилиб безаш учун энг яхши рассомлар таклиф қилинарди.
Масалан, Минск князи Глеб Всеславович XII асрнинг бошларида Киев-Печерский лаврасига 600 гривен кумуш ва 50 гривен олтин ЭҲСОН қилгани маълум. Бу ўша замонда жуда катта пул бўлганки, асти қўяверинг! Князь ўлгандан кейин унинг беваси бунга қаноатланмай, яна шунча пул назр берган.
Кўрган одамларнинг ҳикоя қилишларича, Тихвин монастирида олтиндан ясалган ва шилдироклари бриллиант оғир лампада — иконалар ёнига қўйиладиган мойчироқ бўлган, буни граф Шереметевлардан бири ҳадя қилган. Бу лампада 60 минг сўм баҳоланган.
Бошқа бир рус мансабдори ундан ҳам ўзиб кетган. У Успенский бош черковига баҳоси 150 минг сўм турадиган руҳонийлар бош кийиминн олиб келиб берган.
Черков хизмати учун кўплаб пул йиғилардн.
Диндорларга бу хизмат қиммат, жуда қимматга тушарди! Ҳар хил дуонинг ўз нархи бўларди ва ҳозир ҳам бор. Ибодатхона қанча бой ва машҳур бўлса тўлов ҳам шунча кўп тўтганарди. XVII асрда Троицко-Сергиевский монастири марҳумларни «ёд этмоқ»қа ҳар бир ном учун 500 сўм оларди.
Черков чакана савдодан ҳам қўшимча даромад «топарди». Роҳиблар шамлар, просфорлар, «муқаддас сув», ибодат тўпламлари, иконачалар, ичдан тақиладиган хочлар, қалбаки ёдгорликларии сотишарди ва ҳозир ҳам сотишади. Ўтган асрнинг бошларида Москва черковлари биргина шам сотишнинг ўзидан йилига ярим миллион сўм даромад қилганлар.
Аммо буларнинг ҳаммаси ҳам черковнипг бойлик орттирадиган асосий манбалари эмас. Бир вақтлар черков энг йирик ва энг шафқатсиз қулдор-эксплуататорлардан бнри бўлган.
Чириб-тўкилиб битаёзган бир варақ Миср папирус қоғози худо Птанннг қадимий ибодатхонасида 3079 та қул бўлганлигиии бизгача етказиб келди. Амона ибодатхонасида бундан ҳам кўп— 86 486 қул бўлган. Бунчалик кўп эрксиз кишнларнинг меҳнати беҳисоб бойликлар келтирган.
Россияда черков деярли ярим миллион крепостной деҳқонга эга бўлгаи. Биргина Троицкий лаврасининг 100 минг крепостнойи бўлган.
XVII асрдаги рус чсркови бошлиғи патриарх Никон 120 минг деҳқон хўжаликларига эга бўлган. Бундан ташқари у монастирлардан йилнга 20 минг сўм маош олиб турган.
Черковга бериладиган ҳадялар ичида энг матлуби жонли ҳадялар — деҳқонлар бўлган. Ана шунинг учун ҳам юқорида номи айтиб ўтилган Глеб Всеславовичнинг беваси лаврага пулдан ташқари барча аҳолиси билан бирга бешта қишлоқни ҳам инъом қилиб юборган.
Князь Одоевскийлардаи бири Тронцко-Ссргисвскпй лаврасига 6000 жон деҳқоннн васият қилиб қолдирган. Бунинг эвазига лавра ибодат вақтида унннг номини абадий тилга олиб, дуо қилиб туриши керак эди.
Роҳиблар монастирга қарашли қишлоқлардан подшо малайлари ва помешчиклардан қолишмайдиган даражада шафқатсизлик билан ҳар хил ўлпон ва оброкларни йиғардилар.
Рус православ черковининг поплари одамлар орасида диний хурофотларни сақлаб қолиш ва айни пайтда хайр-эҳсои келтириб туришлари учун қандан найранглар ишлатишмасди дейсиз!
Категория: DUNYO XABARLARI | Ko'rildi: 910 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]