Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Yakshanba, 21.09.2025
Bosh sahifa » 2012 » Iyun » 17 » БУ ҚИЗИҚ!
12:43
БУ ҚИЗИҚ!

Иккита қўчқорнинг боши битта қозонда қайнамайди деган нақл бор. Бироқ, бу ҳам етмагандай "бошлар” сони ортса-чи?! "Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” самолётларига (Боинг русумли) чиқсангиз, ўриндиқларга бириктирилган экранингизни титкилай бошлайсиз ва бехосдан кўзингиз ажойиб маълумотларга тушади. Мусиқа бўлимида уч аёл хонанданинг альбомлари эътиборингизга ҳавола этилади: Юлдуз Усмонова "Бахт келганда шукур қил”, Озода Нурсаидова (Саидзода) "Ишқ шароби”, Райҳон "Севавераман”. Миллий авиакомпания "битта қозонда қайнатиш”ни росмана уддалаганига қойил! Қизиқ, учала хонанданинг ўзи таклиф этилган ушбу уч тўпламдан қай бирини тинглаб роҳатланаркин?! Озода Юлдузними? Юлдуз Озоданими? Райҳон Озода ё Юлдузни? "Бахт келганда шукур қил”, "Ишқ шароби”даги трэкларни бирма-бир тинглар экансиз, ҳа ўша пайтлар хонандалар басамар ижод қилганига амин бўласан, киши. Кимга қанақа? Шахсан менга шундай туюлди!


***


Болливуд юлдузлар ҳам бизларникидан ҳеч қолишмайди. Кимўзарлик бобида! Бипаша Басу Приянкадан қолишмай дея катта ясама тортнинг ичидан чиқиб келиб, саҳнада анча тайёргарлик кўрган рақс гулдастасини тақдим этган бўлса, Ранбир Капур Шаҳиддан устунлигини исботлашга уриниб, гитарасидан мушак оттириб, рақсга тушди! Шаҳид Капур эса Болливуд "Жексон”и Прабу Дева билан бирма-бир танасини силкитиб, қалтиради!

Эксклюзив репортаж билан "Даракчи" газетасида танишасиз!


***


Яқинда Tashkent Palace меҳмонхонасида Латвия элчихонаси томонидан ажойиб тадбир ташкил этилди. Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 20 йиллиги муносабати билан меҳмонлар Латвия миллий таомлари билан сийланди. Ўзбек ва лат миллий куй-қўшиқлари кечани янада файзли қилди. Айниқса, "Сато” гуруҳининг Давлат мадҳиясини жонли мусиқа садолари остида ижро этгани йиғилганларнинг олқишига сазавор бўлди! Ана шунақа!

Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Ko'rildi: 1040 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]