Bosh sahifa »
2012 » Yanvar » 3 » Бола бошидан ёхуд 8 ёшида раҳбар
13:19 Бола бошидан ёхуд 8 ёшида раҳбар |
У
эндигина 8 ёшда, лекин йиллик даромади минглаб фунт-стерлингни ташкил
қилувчи шахсий ширкати бор ва барча ишни кичкинтойнинг ўзи қилади...
Лондоннинг
Сток Ньюингтон туманида яшовчи Харли Жордин ёш бўлишига қарамай,
интернетда махсус сайт очиб, ўз бизнесини бошлади. 6 ёшлик пайтида
дўстлари билан ўйинчоқ шарча ўйнаб юриб, онасининг олдига келиб, сайт
очмоқчи эканлигини айтади. Харли бизнесини интернет орқали 7.99
фунт-стерлинглик оддий шаричани тенгқурларига сотишдан бошлади, пул
айланмаси минг фунт-стерлингдан ошгандан сўнг у акаларини ҳам ёрдамга
чақирди ва ўз ширкатига ишга олди. Ширкатига "Marble King” деб ном
беради. Ҳозир унинг ширкатидан 600 фунт-стерлинглик махсус тайёрланган
ўйинчоқ шарларни ҳам топиш мумкин, у ширкатни янада кенгайтирмоқчи.
"Тенгқурларимга ширкатим бор, десам ишонишмайди, бир кун келиб дунёдаги
энг йирик ўйинчоқ дўконлари тармоғини ташкил қилишни истайман” дейди
Харли. |
Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR |
Ko'rildi: 622 |
Qo'shdi: ANIMEADMIN
|