Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Juma, 17.01.2025
Bosh sahifa » 2011 » Iyun » 29 » BIZDA ENG ENG ZO'RI
17:28
BIZDA ENG ENG ZO'RI
ImageЭътиборингизга автооламни ҳайратда қолдирган ва қолдираётган уловлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этишда давом этамиз.

Энг баланд лимузин
Image Дунёдаги энг баланд лимузин SDM Industries компанияси томонидан яратилган ва юк ортувчи бу автомобил Quoter номини олган. Албатта, бу автомобилни кундалик ҳаётимизда тасаввур қилиш қийин. Лекин ҳайрат дегани ёпирилиб келади.

Энг йирик қўлбола автомобил
Image Суратга эътибор беринг. Бу ма­тоҳ нафақат энг йирик қўл­­­бола автомобил эканлиги билан, балки қуёш батареялари ёрдамида ҳаракатлан­ганлиги учун экологик улов сифатида ҳам мақтана олади. Энг йирик трактор
Image Энг йирик трактор Big Bud 16V747 1977 йилда яратилган. Бу уловдан Авс­тралия ва Эронлик фермерлар фойдаланишган. Энг узун велосипед
Image Кембриж талабалари томонидан яратилган бу велосипеднинг 25та ўриндиғи бор. Унинг ихтирочилари махсус мукофотни қўлга киритишган.
Энг баланд велосипед
Image Баландлиги 4 метр келадиган бу велосипедни, германиялик Диди исмли шахс яратган ва ҳақли равишда рекордлар китобидан ўрин олган.

Энг йирик юк кўтарувчи электромобил

Image

Кичик кўринар, лекин ҳозирча шу ҳам жуда катта гап. Электродвигател ёрдамида ҳара­кат­ланувчи автомобилларнинг ичида энг йириги номи айни кунда шу юк ташувчи моделга тегишли.
Сардор тайёрлади.

Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Ko'rildi: 697 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]