Bosh sahifa »
2012 » Febral » 25 » АРТРИТ ВА АРТРОЗ: ФАРҚ НИМАДА?
12:04 АРТРИТ ВА АРТРОЗ: ФАРҚ НИМАДА? |
Артрит бўғимларнинг яллиғланиши бўлиб, унинг бир неча турлари
(ревматоид, йирингли, стафилококкли, подагра асоратидан кейин келиб
чиқадиган тури) мавжуд. Артритлар асосан бошқа асосий касалликларнинг
асорати сифатида ривожланади. Артроз эса бўғимлар ичи тоғайининг
вақтидан илгари ишдан чиқишидир. Масалан, артритда бўғимлар доим оғриб
туради, атрозда эса бўғимларга оғирлик тушгандагина оғриқ пайдо бўлади.
Соғ одамларда ҳаракат пайтида бўғимларнинг қирсиллаши артрозга
мойилликдан далолат беради. Муҳими, артрит ёки артроз бошланаётганда
мутахассис шифокорга учрашиш лозим. Акс ҳолда касаллик ривожланиб
бораверади. Бу иккала хасталикнинг олдини олиш кишининг ўзигаям боғлиқ.
Масалан, доимо жисмоний машқлар билан шуғулланиш (зарарланган бўғимларни
тўла ишга солиш) дард ривожланишининг олдини олади. Шунингдек, овқатда
холестерин кам бўлиши керак, яъни ёғсиз мол гўшти, балиқ, парранда
гўштини кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Овқатга ўсимлик ёғини ишлатган
маъқул. Мева-сабзавотларда витамин кўп, уларни доимо хом ҳолича истеъмол
қилинг. Ўта семириб кетишдан сақланинг, чунки ортиқча вазн ҳам артрит
ва артрозга имкон яратади. Совуқ, зах хонада узоқ муддат ўтирманг,
об-ҳавога қараб кийининг, бўғимлар ҳаракатчанлигини оширинг. Чекманг,
тамаки чеккан пайтда томирлар тораяди, артритда эса бўғим тўқималарининг
озиқланиши шусиз ҳам бузилган бўлади. Артрит ёки артрозни дастлабки
пайтдаёқ даволаб юборилса, хасталик сурункали тусга ўтмайди. |
Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR |
Ko'rildi: 810 |
Qo'shdi: ANIMEADMIN
|