Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Juma, 17.01.2025
Bosh sahifa » 2011 » Aprel » 26 » АНТОНИО БЕККИНИ МАШҲУР ЮЛДУЗЛАРИМИЗДА ҚАНДАЙ КАМЧИЛИКЛАРНИ КЎРАДИ?!
13:05
АНТОНИО БЕККИНИ МАШҲУР ЮЛДУЗЛАРИМИЗДА ҚАНДАЙ КАМЧИЛИКЛАРНИ КЎРАДИ?!
bekorchi.uz

 САНЪАТКОРЛАРИМИЗ ИМИЖИ ХОРИЖ СТИЛИСТИ НИГОҲИДА

Бугунги қаҳрамонимиз стилистика буйича халқаро чемпионатлар иштирокчиси, турли номинациялар ғолиби машҳур стилист-визажис-дизайнер Антонио Беккини  қуйида шоу бизнесимизнинг 2 етакчи санъаткорлари имижи билан танишиб, улар хусусида билдирган фикрларини ҳавола этамиз.  

 

Озодбек Назарбеков

Бу  санъаткор айни пайтда узбек шоу-бизнесининг рейтинг жиҳатдан энг юқори бўлган хонандаси эканини, унинг ижодини юртингизда қаттиқ ҳурмат қилишларини биламан. У бундай эътиборга муносиб эканига шубҳам йўқ. Афсуски, стилист сифатида берадиган баҳойим у қадар аъло эмас. Унинг бугунгача тақдим этган фотосессияларини кўздан кечира туриб шундай хулосага келдим: Озодбекнинг дастлабки пайтлардаги имижи ҳозиргидан анча ёрқинроқ, халққа яқинроқ булган дейиш мумкин. хозирги қиёфаси уни ёшига нисбатан каттароқ курсатади.  Ижодида тинимсиз янгиликлар қилиб тургандир, аммо имижи масаласида бундай муносабатни курмаяпмиз. Қисқача қилиб айтганда, яъни дунё стилистлари назари билан баҳолаганда Озодбекда бу борада интилиш етарли даражада эмас. Назаримда, унинг атрофида бу масалада етарли тавсия ва йуналтириш берадиган мутахассис ёки унинг узида бу нарсага унчалик хоҳиши йуқ. Битта нарсани ҳеч иккиланмай айтишим мумкин, қанақа услубда кийинишидан қатъий назар Озодбекка эгнидаги либоси ярашиб туради. Бундай жиҳатни ҳаммада топиш мушкул. У ана шу ютуғидан етарли ва ҳаттоки кўпроқ фойдаланиши керак

Сардор Раҳимхон

Қизиқарли, ажойиб шахс. Ижодини ҳам, имижини ҳам тез-тез ўзгартириб туради.  Аммо имижи ҳақида гапирдан бўлсам, ҳар ўзгарганда нимадир етишмайди, композиция тугалланмай қолгани яққол кўзга ташланади. Баъзи фотосессияларида эса аксинча, ортиқча элементларни кўриш мумкин. Масалан, мана бу суратда соат тақилгандан кейин,  "браслет” шарт эмас ёки аксинча. Ёзувли, айниқса, машҳур "Bikkembergs”  футболкаси устидан куртка кийиш тўғри эмас.  Танлаган кийимлари қимматбаҳо, сифатли, бироқ у билан ишлаган стилист улардан  чиройли композиция ярата олмаган. У ўзини дабдабали, серҳашам қилиб кўрсатишни яхши кўрадиганга ўхшайди.  Аммо менинг фикримча, бу нарса сизнинг халқингиз учун аллақачон янгилик бўлмай қолган. Кейин тасаввуримча, нима янги нарса чиқса, олиб кийгиси келса керак. Сардор Раҳимхонда ҳамма нарса бор, келишган, истарали... фақат уни кўрсата билиш керак. Унга ўстирилган сочдан кўра калтаси ярашади.

Категория: SHOV BIZNES OLAMI | Ko'rildi: 828 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]