19:37 ҲАМРОЕВНИНГ 2 СОАТЛИК КОНЦЕРТИ. МУХЛИСЛАР КУТГАНИНИ ОЛДИМИ? | |
![]() Пойтахтимиздаги " Туркистон " санъат саройида Фаррух Хамраев ва Фахриддининг яккахон концерт дастури бўлиб утди.Устоз дуосини улуғ санаган Хамроев устози Ботир Қодиров дуосини олиб, концерт дастурини бошлади. Энг асл мухлислар ва санъат аҳлидан Ботир Қодиров, Шароф Муқимов, Алишер Зокиров каби санъаткорлар ташриф буюришди. Саҳна декорацияси ўзгача услубда бўлиб, ҳар бир қўшиқ учун алоҳида виео-ролик ишланган ва саҳнада жонли клип таёрланган. 2 соат давом этган концерт дастурида Фаррух ва Фахриддин ўз мухлилсарига жами 22 та қўшиқларини тақдим қилишди. Қуйида дастурда ижро этилган қўшиқлар рўйхатини келтирамиз:
1. Блок.
1) Бастакорман
2) Мени унут демагин
3) Иложим йўқ
4) Сурхонча
5) Турсиной
6) Икки йил олдин
7) Одноклассники
2. Блок
8) Эслагинг келса
9) Кўча совуқ
10) Хай-хай
11) Аэропорт
12) Аҳволимни кўр
13) Кўзларингни соғиниб
14) Онамга ким куяр
3. Блок
15) Фарқи йўқ
16) Қачонгача
17) Аэропорт-2
18) Кечирармидинг ( ремикс )
19) Хоразмча
20) Синглим ( Дуэт )
21) Олармиш
22) Мадонна Концертга меҳмон сифатида ташриф буюрган Андижонлик санъаткор Алишер Зокиров ўзининг барчамизга таниш "Истамади бу юрак " таронасини тақдим этди. Илк бор бошловчилик зиммасини ўз бўйнига олган Бахтиёр Турғунов нафақат сухондонликда, балки яхшигина тақлидчи эканлигини намойиш қилиб, машҳур турк хонандаси Иброҳим Тотлисасни саҳнада "пайдо" қилди-қўйди! Рақсларни эса "Тошкент Зеболари " кизлари ва " Маржон" рақс гуруҳи ижро этишди.Кўтаринки кайфиятда ўтган концерт дастуридан сўнг Фаррух Хамроев ва Фахриддин ўз мухлислари билан эсдалик учун суратга тушиб, совғаларини қабул қилишди. | |
Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Ko'rildi: 3058 | Qo'shdi: ANIMEADMIN |
Всего комментариев: 0 | |