Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Juma, 17.01.2025
Bosh sahifa » 2011 » Okrtabr » 25 »
10:50
Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар йирик - 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Учрашувдаги ҳисоб иккинчи дақиқаёқ очилди. Анвар Бердиев қанотдан узатилган тўпни моҳирлик билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. Меҳмонлар кутилмаган зарбадан ўзларига келиб улгармай, иккинчи тўпни ҳам дарвозасидан олиб чиқишга мажбур бўлдилар. Алишер Холиқов рақиб хатосидан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг, "Пахтакор" футболчилари ҳам вазиятни ўнглаш учун астойдил ҳаракат қила бошладилар. Учрашувнинг 28-дақиқасига келибгина улар ҳисобни бироз қисқартиришга муваффақ бўлишди. Темурхўжа Абдухолиқовга ишлатилган қўполликдан сўнг, Станислав Андреев пенальтини амалга оширди. Равшан Эрматов тўпни бошқатдан тепиш кераклигини кўрсатди. Такроран зарбани Андреев яна ўша томонга йўллади, бироқ Чилматов тескари томонга сакради ва ҳисоб бироз қисқарди.

Учрашувнинг биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар яна битта гол уришнинг уддасидан чиқдилар. Тиниб-тинчимаган Холиқов тўпни боши билан дарвозага йўллади.

Буни қарангки, бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Ўйиннинг 54-дақиқасида Анвар Бердиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни "Пахтакор" учун шармандали кўринишга олиб келди.

Шундай қилиб, "Нефтчи" ўз уйида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Фарғоналиклар ҳисобидаги очколар сони 40тага етди. "Пахтакор" эса ҳамон мусобақа жадвалидаги учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ko'rildi: 649 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]