Bosh sahifa » 2011 Febral 19 »
12:49 | |
Олмониянинг Қуйи Саксония вилоятида (штатида) келгуси 10 йилда барча маткабларда Ислом дарслари ўқитилади. Олмониянинг Қуйи Саксония вилоятида Маданият
вазирлигининг тажрибалари ва Erlangen университети профессори Heinrich
de Wall олиб борган ҳозирликлар натижасида, ушбу вилоятда илк марта
барча мактабларда Ислом дарси ўқитиш бошланади. Бу масалада дин
дарсларини тўғри ташкил қилиш борасида Исломий ташкилотлардан "Қуйи
Саксония Шўроси” ва DITIB ҳамкорлик учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
Саккиз йилдан бери 42та мактабда 2000 дан ортиқ мусулмон болаларга тажриба сифатида ўқитилган Ислом дарслари, келгуси 10 йил ичида вилоятдаги барча мактабларда ўқитила бошланади. Дин дарсларини ўқитиш учун 200дан ортиқ ўқитувчига эҳтиёж борлиги сабабли, барча мактабларда бу дарсни босқичма-босқич бошлаш учун маълум бир вақт керак бўлади. 2012 йилдан бошлаб ўрта мактаб ва лицейларда ҳам Ислом дарслари бошланади. Натижада, бошланғич мактабда Ислом дарсини ўқиган ўқувчилар юқори синфларга ўтганда ҳам бу дарсни давом эттириш имкониятига эга бўлади. Қуйи Саксония вилоятидаги Исломий уюшмалар бу қарордан мамнун эканликларини изҳор қилишмоқда. Исломий уюшма вакиллари вилоят Бош Вазирига ташаккур билдириб, бу ердаги ушбу ижобий иш бутун Олмония учун чиройли бир ўрнак бўлишини тилашди. | |
Ko'rildi: 725 | Qo'shdi: ANIMEADMIN |
Всего комментариев: 0 | |