Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Chorshanba, 15.05.2024
Bosh sahifa » 2012 » Noyabr » 27 » ТИНГЛОВЧИ Ё ЎЗЛАРИ ТАРБИЯГА МУҲТОЖ?!
20:01
ТИНГЛОВЧИ Ё ЎЗЛАРИ ТАРБИЯГА МУҲТОЖ?!
ТИНГЛОВЧИ Ё ЎЗЛАРИ ТАРБИЯГА МУҲТОЖ?!

Жасур Умиров қизлар ҳожатхонасида пайдо бўлиб, "Ойсара опанинг қизи Жумагул” дея унга нега менсимаётгани ҳақида бақириб куйласа, Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов кўза ичига кириб олиб,"Кўрдим катта энами” деса, уларга қўшилиб куйлайликми ё кулиб ўлайликми?

Тирикчилик-да, одамлар шунақа қўшиқларни тинглаяпти деган важ билан ўзимизни тинчлантириб, қаёққа кетаяпмиз ўзи?

Санъатни бунча арзонлаштирмасак...Шундоғам санъаткорлар ҳурматини ерга ураётганлар камми? Бири мухлисини менсимаса, омадингизни берсин, қиммат автомашина, қиммат кийимлар, қиммат қўл телефони...кечирасиз-у, бу сизга халқнинг қалбига озор бериш ҳуқуқни бермайди! Ўйлаб қарасангиз, кўзингизга жуда оддий кўринадиган мана шу одамлар қарсак чалмаса, самимият билан олқишламаса, оддий фермер ё чўпоннинг ўғил-қизидан фарқингиз йўқ. Қараб кўринг-чи, бошингизда шох борми ё орқангизда дум? Демак, одамлар туркумидансиз. Овоз тонини қаранг? Сал гаплашиш услубингизни ўзгартирсангиз ҳам бўларди...Худди самога чиқиб келган фазогирга ўхшайсиз ё катта бир ишни қойил қилгандек дўриллайсиз? Шу жойларига Шаҳриёрга айтсангиз, бир қўшиғидан бир сўзни такрор-такрор айтиб кетади: "Зўрмисан?”. "Танка”ларингизга ишонманг, куни келар, улар ҳам ишончингизни поймол қилади...Сал пастга тушаберинг... Яратган ҳам тупроқдан оёғи узилмайдиганларни хуш кўраркан! Бирига дўст бўлиб сал ачитиб, семирибсиз, озинг десак, йўғон бўйнини яна йўғонлаштириб олибди. Айтган битта биз эмасдирмиз? Аслида бу гапни айтишда оммадан кеч қолгандик! Инсон ҳамиша ўз камчилигини тан олишдан кўра бошқа айбдорни излайди. Жуда топдингиз одамини...
Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Ko'rildi: 657 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]