Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Seshanba, 14.05.2024
Bosh sahifa » 2012 » Iyul » 19 » MTS bugun ishlamaydi.
11:43
MTS bugun ishlamaydi.
Ўзбекистон алоқа ва
ахборотлаштириш агентлиги
17 июл куни ”Ўздунробита”
ширкатининг 2004 йил 28 июл
куни уяли алоқа хизмати
кўрсатиш учун берилган
лицензиясини 10 кунлик
муддатга бекор қилди.
Ўзбекистон алоқа ва
ахборотлаштириш агентлиги
матбуот хизмати тарқатган
маълумотда айтилишича,
буйруқ бугун соат 18.00 да
кучга киради. Бу эса МТС савдо
белгиси остида фаолият
кўрсатувчи ”Ўздунробита”
ширкатига уланган уяли алоқа
абонентлари телефонлари
хизмат доирасидан ташқарида
бўлишини англатади.
МТС ширкати матбуот хизмати
Озодликка бу қарор нимани
англатишини изоҳлай
олмаслигини таъкидлади. "10
миллионга яқин абонент уяли
телефони ўчириб қўйиладими",
деган саволга МТС расмийси
"ҳозирча билмаймиз, бу
масалани аниқлаштиришга
ҳаракат қиляпмиз", дея жавоб
берди.
Бундай қарор Ўзбекистон
Республикасининг ”Айрим
фаолият турларини
лицензиялаштириш”
тўғрисидаги қонунининг 22 –
моддасига асосан қабул
қилинган. Яъни ”Ўздунробита”
ширкатининг мунтазам тарзда
назорат тузилмалари
тавсияларига амал қилмагани
иддао қилинаётир.
МТС-Ўзбекистон маркетинг
департаменти абонентларни
алоқа ўчирилиши ҳақда SMS
орқали огоҳлантиришини
билдирди. МТС-Ўзбекистон 9
миллион абонентга хизмат
кўрсатади.
Бир неча ҳафта аввал
Ўзбекистон Бош прокуратураси
”Ўздунробита” ширкати
раҳбариятига нисбатан жиноят
ишларини очган ва
ширкатнинг бир қатор
раҳбарларини ҳибс қилган эди.
”Дастлабки текширув
натижасида ”Ўздунробита”
ширкати 150 миллиард 779
миллион сўмдан кўпроқ
солиқларни тўламагани, савдо
юритиш қоидалари 832
миллион сўм миқдорида
бузилгани ва 15,5 миллион
доллар миқдоридаги хорижий
валюта яшириб қолингани
аниқланди”, дейилган Бош
прокуратура баёнотида.
Бош прокуратура, шунингдек,
”Ўздунробита” раҳбарияти
солиқларни яшириб қолиш,
жиноий йўллар билан топилган
пулларни ювиш мақсадида
оффшор ҳудудда жойлашган
ҳисоб рақамига сохта
шартнома асосида 15 миллион
доллар миқдорида пул
ўтказганини айтади. Сохта
шартномада бу пулга
конденсат блоклари сотиб
олиниши қайд этилган. Бироқ
терговчилар мазкур
блокларнинг бозор нархи 87
минг доллардан ошмаслигини
аниқлаган.
Ҳозирга келиб, Ўзбекистон
прокуратураси ҳисоб-китобига
кўра, жиноий гуруҳни ташкил
этганликда гумонланаётган
”Ўздунробита” ширкати
раҳбарияти томонидан турли
тўловлар асосида республика
хазинасига 500 миллиард сўм
зиён етказилган.
Бироқ МТС ширкатининг
Москвадаги бош шўъбаси
раҳбарияти Ўзбекистон Бош
прокуратураси тўлалигича
Россия ширкатига тегишли
”Ўздунробита” менежерларини
асоссиз тарзда ҳибсга
олганидан норозилик
билдирган эди.
Озодликнинг Ўзбекистондаги
манбасидан олинган
маълумотга кўра, Ўзбекистон
Бош прокуратураси МТСга
босимни давом эттириш
мақсадида, ширкатга қарашли
”Ўздунробита”нинг яна 20 га
яқин ходимини ҳибсга олиш
тўғрисида хавфсизлик хизмати
органларига топшириқ берган.
МТСнинг Ўзбекистондаги
шўъбаси ва унга қарашли
барча филиалларда молиявий-
хўжалик текшируви давом
этмоқда.
Категория: DUNYO XABARLARI | Ko'rildi: 846 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]