Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Chorshanba, 15.05.2024
Bosh sahifa » 2012 » Avgust » 5 » МТС абонентлари ўз рақамларидаги пул қолдиқларини олишлари мумкин
13:00
МТС абонентлари ўз рақамларидаги пул қолдиқларини олишлари мумкин

МТС-Ўзбекистон абонентлари ўз ҳисобларида қолган пул маблағларини қайтариб олишлари мумкин. Бу ҳақда компания ўзининг расмий сайтида маълум қилади.

Хусусан, шартномани бекор қилишни ва ўз ҳисобларида қолган пул маблағларини қайтариб олишни истаган абонентлар компания офисларига ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Мурожаатдан сўнг солиштириш акти тузилади ва мурожаат қилинган пайтдан бошлаб 10 кун давомида "Ўздунробита” ХК ҳисобидаги пул маблағлари қолдиғи пластик картага ёки абонентнинг ЎзР исталган банкидаги очиқ омонат ҳисобига ўтказилади. Бунинг учун офисга келганда, ўзингиз билан депозит (омонат) ҳисоб реквизитлари кўрсатилган банк билан шартноманинг нусхасини олишингиз шарт. Юридик шахс билан шартнома бекор қилинганида, барча маблағлар унинг ҳисобрақамига қайтарилади. 

Тўлов кафил томонидан ўтказилган ҳолатларда пул маблағлари кафилга қайтарилади. Экспресс тўлов карталарини харид қилиш учун сарфланган пул маблағлари қайтарилмайди.

Шу билан бирга абонентлик рақамлари, уланган сервислар ва ҳисоблардаги пул маблағлари компания фаолиятининг вақтинчалик тўхташ даврида абонент номида қолади. Абонентлик тўловлари ва хизматлар пакетлари ҳисобдан чиқариб ташланмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 30.07.2012 йилдаги қарорига кўра, "Ўздунробита” ХКга уяли алоқа хизматларини кўрсатиш учун берилган лицензиясини тўхтатиш муддати яна 3 ойга чўзилади.
Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Ko'rildi: 763 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]