Salom sizga, Гость! Ro'yhatdan o'tish RSS

BEKORCHI.UZ

Payshanba, 16.05.2024
Bosh sahifa » 2012 » Noyabr » 27 » MTC qaytadi
20:02
MTC qaytadi
"МТС"ГА СОДИҚ АБОНЕНТЛАРГА ХУШХАБАР: КОМПАНИЯ ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИДАН ЯНА ҚАЙТИШИ...МУМКИН!

Ўзбекистон олий хўжалик суди "МТС-Ўзбекистон” бўйича ишини "Ўздунробита” 3 менежерининг жиноий суди қарорининг кучга киргунига қадар тўхтади.

Тошкент шаҳар жиноий суди компания молиявий аҳволига зарар келтирган 3 менежерига ҳукм чиқарди. Процессуал нормаларга мувофиқ, жиноий иш бўйича ҳукм 10 кун ичида кучга киради. Суд қарорига нисбатан аппеляция берилса, ҳукм бир ой давомида қайта кўриб чиқилади. Бу "МТС” кассацияси бўйича бешинчи мажлисдир. Олдинги учтаси - 9, 16, 30 октябр ва 13 ноябрда хўжалик суди иш ҳолатини қўшимча равишда ўрганиш қарорини қўллади. Таъкидлаш жоизки, "МТС-Ўзбекистон” 14-15 ноябр кунлари ўз техник жиҳозларида синов ўтказди.

Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, айрим манбалар нуфузли компаниянинг Янги йил арафасида яна юртимиз бозорига қайтиши ҳақида ижобий таҳлилларни илгари сурмоқда. Агар, фараз ишончли бўлса, "мтс”чилар учун бундан ортиқ хушхабар йўқ!

Шаҳар бедарвоз эмаслигини, умуман олганда, компания раҳбарияти "тухум” синиб кетмаслиги учун уни асраб-авайлаш борасида англаш дарсини яхшилаб уққан бўлишса, нур устига аъло нур!

Қизиқ, чорасизликдан бошқа алоқа операторларига чопган 9 000 000 дан ортиқ абонентларини "МТС” "тухуми янгилангач” қандай йўл билан қайтариб оларкин?! Бунга ҳали эрта...Фикрлашда компания шиорига мувофиқ, "бир қадам олдинга” ўтиб кетдик, чоғи...Яхшиси кутамиз. Кузатамиз.
Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Ko'rildi: 802 | Qo'shdi: ANIMEADMIN
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]